Эрон президенти Ашхобод ва Бакуга сафар қилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i31512-Эрон_президенти_Ашхобод_ва_Бакуга_сафар_қилди
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний туркманистонлик касбдошининг даъвати билан Туркманитстонга сафар қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 28, 2018 11:31 Asia/Tashkent

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний туркманистонлик касбдошининг даъвати билан Туркманитстонга сафар қилди.

Ашхобод шаҳрида Эрон ислом жумҳурияти президенти ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўртасидаги иккитомонлама музокаралар бошлангани хабар қилинганди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳонийни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бу мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов расман кутиб олди.

Икки давлат миллий гимни ижро этилганидан кеийн қўшни мамлакатлар  президентлари  бир бирига олий мартабали делегацияларини таништиришди.

Расмий кутиб олиш маросимдан кеийн  икки мамлакат президентлари ва юқори мартабали делегациялари ўртасида  музокаралар бошланди.

Эрон ва Туркманистон  президентлари  музокаралари ва икки мамлакат делегациялари  учрашуви доирасида  икки мамлакат масъуллари бир нечта ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар.

Айтиш жоиздирки, бугун шунингдек Эрон ва Туркманистон президентлари иштирокида матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний эртага Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев билан учрашиб мулоқот қилиш мақсадида Баку шаҳрига йўл олади.

 Эрон президенти Теҳрондан Ашхободга йўл олганидан олдин  бу сафар Туркманистон ва Озарбойжон республикалари президентларининг расмий  даъвати билан амалга оширилаётгани  ва  Эрон давлатининг асли мақсади қўшни мамлакталар билан ўзаро алоқаларни янада кенгайтирш эканлигини таъкидлади.

Руҳоний ўз сўзларида  транзит масаласи, Эрон жануби сувлари- Марказий Осиё- Қафқозни боғлаш ҳардоим муҳим масала эканлиги, чунки  Эрон давлати  Туркманистон ва Озарбойжон республикаси орқали Марказий Осиё ва Қафқоз минтақвалари билан алоқларин йўлга қўйганини таъкидлади.

Эрон президенти Озарбойжон республикасида бўлганида ҳам бу мамлакат президенти билан 10 та ҳамкорлик ҳужжат имзолаши айтилади.

 Бакуда имзоланиши кутилаётган ҳамкорлик ҳужжатлар жумласидан  Рашт минтақасидан Астарагача темир йўл қуриш лойиҳаси, Каспий денгизининг нефт ва газ манбаларидан фойдаланиш заминасидаги ҳамколик ҳужжатларидир.

Айтиш керакки Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Эрон ва Озарбойжон республикаси Каспий денгизи соҳилида жойлашган мамлакатлар ҳисобланади.

Ушбу масала  барча  мамлакатлар ўртасида  савдо -иқтисодий ва тижорат соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш учун муносиб фурсат яратиб берган.

 Россия ва минтақа масалалари таҳлилчиси ва Озарбойжон республикасидаги Эроннинг собиқ элчиси Афшор Сулаймонийга кўра,  Каспий денгизи доирасидаги мамлакатлар, Қора денгиз зоннасидаги мамлакатлар, ЭКО  ҳамкорлик ташкилоти, Евроосиё иқтисодий Иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги минтақавий ҳамкорликлар  ўзаро иқтисодий  алоқаларнини кенгайтиришга қаратилган стратегик алоқалардир.

 Туркманистон ҳам Ўрта Осиёда Эрондан энг кўп маҳсулот импорт қилиб оладиган этадиган республика ҳисобланади.

Эрон ислом жумҳурияти Ўрта Осиё мамлакатлари орасида энг кўп турли маҳсулотларини бу мамлакатга экспорт этади.

Туркманистон шунингдек  Ўрта Осиё мамлакатлари билан иқтисодий алоқаларни кенгайтириш доирасининг муҳим ҳудуди ҳисобланади.

Шубҳасиз  икки мамлакат ўртасида транспорт ва темир йўл соҳасидаги алоқалар  минтақа халқларининг фаровонлиги ҳамда мамлакталарини ривожланишига муҳим рол ўйнашиши мумкин.

Бу орада  Бомбай шаҳридан Хелсинкигача шимол -жануб коридорини йўлга қўйиш мақсадида Озарбойжон республикаси ва Россия ҳудудлари орқали  Бандар Аббосдан Хелсинкигача темир йўл лойиҳасини амалга ошириш учун Астара-Рашт-Қазвин темир йўлини зудлик билан фойдаланишга топширилиши катта аҳамиятга моликдир.

Туркманистон ва Озарбойжон республикларини ЭКО ташкилоти ва исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзолиги ҳамда Эрон билан қўшни бўлгани ўзаро муносабатларни янада кенгайтириш жараёнида катта ва муҳим таъсирга эгадир.