Қозоғистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликлар янада мустаҳкамланади
Қозоғистон ТИВ раҳбари Эрон ташқи ишлар вазири муовини билан учрашганида Теҳрон ва Остона ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларнинг истиқболларини ижобий деб баҳолади.
ИРНА тарқатган кечанги хабарига кўра, Қозоғистон ТИВ раҳбари Кайрат Абдулраҳмонов Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон тинчлиги конференцияси доирасида Эрон ТИВ раҳбари муовини Сайид Аббос Ароқчи билан учрашганида икки мамлакатнинг минатқа ва халқаро миқёсидаги ҳамкорлирклари хусусан Сурияда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш заминасидаги муносабатларга тўхталиб, Остона музокараларида Эрон давлатини фаол қатнашаётганига миннатдорчилик билдирди. У ўз сўзларида ушбу музокараларда Эрон делегациясини фаол қатнашиши Сурияда тинчликни яратиш борасидаги музокараларга ижобий ва катта таъсирини етказаётганини қўшимча қилди.
Қозоғистон ТИВ раҳбари Абдулраҳмонов шунингдек Баржом дастурини қўллаб -қувватлаши билан барча томонларни ушбу дастурга риоя қилишлари зарурлигини қўшимча қилди.
Эрон ташқи ишар вазирининг сиёсий масалалар бўйича муовини Сайид Аббос Ароқчи ҳам бу учрашувда Эрон ва Қозоғистон мамлакталари ўртасидаги алоқаларни тобора кенгайиб бораётганлигини олқишлаб, Остона давлатининг Баржом дастури ҳамда минтақада тинчлик яратиш учун саъй ҳаракатларига миннатдорчилик билдирди.
Ароқчи шунингдек минтақа ва халқаро масалаларда ҳам Теҳрон ва Остона алоқаларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.