март 31, 2018 18:51 Asia/Tashkent
  • Николай Пирогов номли олтин медал профессор Мажид Самиъийга тақдим этилди
    Николай Пирогов номли олтин медал профессор Мажид Самиъийга тақдим этилди

Николай Пирогов номли ифтихор медали профессор Самиъийга халқаро миқёсдаги мия ва асаб жарроҳлиги соҳасида ҳамда асаб жарроҳлиги стандардларини яхшилашдаги инсонпарварлик хизматлари учун тақдим этилди. 

Россия фанлар академияси Николай Пирогов номли олтин медални Эрон ва жаҳоннинг илмий намояндаси профессор Мажид Самиъийга тақдим этди. 

Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Николай Пирогов номли ифтихор медали профессор Самиъийга халқаро миқёсдаги мия ва асаб жарроҳлиги соҳасида ҳамда асаб жарроҳлиги стандардларини яхшилашдаги инсонпарварлик хизматлари учун тақдим этилди. 

Профессор Самиъий медал тақдим этиш маросимидаги чиқишида шундай айтдики, Россия фанлар академиясидан ушбу медални қабул қилиб олиш менга ифтихор бағишлайди.  

Шунингдек, Россия фанлар академиясида ўтказилган мазкур маросимда яна турли соҳаларда хизмат кўрсатган 14 нафар тадқиқотчиларга олтин медал тақдим этилди. 

1810-1881 йилларда яшаган россиялик машҳур олим Николай Пирогов, табиб, ўқитувчи, таниқли шахс ва Россия фанлар академиясининг мутахассис аъзоси бўлган. 

Ёрлиқ