12 фарвардин -Эрон ислом жумҳурияти куни
Бугун якшанба ҳижрий -шамсий 12 -фарвардин Исломий жумҳурият обру- иззатини қайта тиклашда буюк Эрон халқи азм- иродасининг жилваларининг ҳақиқий жилвалари ҳамда Эроннинг мўъмин ва инқилобий халқи томонидан бу мамлакат тақдирини белгиланганлиги кунига тўғри келади.
1979 чи милодий йил 1 апрели ё ўзи ҳижрий шамсий 12 фарвардин куни инсоният тарихидаги эрксеварлик ва мустақиллик йўлидаги саъй-ҳаракатлар ва азм иродаларнинг муҳим ва асосий зарварақларидандир.
Айтишк мумкинки бу сана бугунги ва муосир замоннинг мислсиз бир куни эди.
Эрон халқи буюк Исломий Инқилоб ғалабасининг илк кунларида Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳидоятлари билан ўтказилган сайловларда мислсиз даражада қатнашиб бир овоз билан Исломий жумҳуриятни ташкил этилишини қўллаб қувватлашди ва уша кундан бери бутун жаҳонга ўз мамлакати тақдирини ўзлари белгилаш қудратига эга бўлганини исботлаб беришди.
Ҳижрий- шамсий 1358- чи йилнинг 12 фарвардин куни Эрон халқи сайлов ҳавзалари ва округларида кенг қамровли даражада тўплашиши билан Эрон ислом жуҳурияти муқаддас тузумининг илк кунларида бутун жаҳон аҳлига бошқа давлатлар ва режимларни Эрон ички ишларида аралашиши ва дахолат этишининг давраси ўтиб кетганлигини кўрсатиб беришди.
Эрон халқи шукуҳ- шаҳомат билан бегоналар мустамликачилигидан нажот топиш ва қутилиш бўлган Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳатти ҳаракатига пайравлик қилиб ўз йўлини давом эттиришмоқда.
Исломий Инқилоб муаазам раҳбари томонидан жорий йил яъни 1397 чи йилини " Эрон маҳсулотларини ҳимоя қилиш" йили деб номлангалиги ортидан Эрон халқи Эрон ислом жумҳуриятини тараққиёт сари йўл олиши ҳамда ривожланиш чўқиларига эришиши учун қўшиича саъй -ҳаракат қилишлари аниқдир.