Эронда "Байроқ миллий байрами" деб аталган тадбир кенг нишонланди.
Аббос обод сайёҳлик маданият мажмуасида "Байроқ миллий байрами" деб аталган тадбир кенг нишонланди.
Теҳрондаги Аббос обод сайёҳлик маданият мажмуасида Эроннинг алоқа ва информацион технологиялар вазири Муҳаммад Жавод Озарийэ Жаҳрўмий ва Эрон спортига ифтихор бағишлаган спортчилар ҳамда чемпионлар иштирокида "Байроқ миллий байрами" деб аталган тадбир кенг нишонланди.
Эроннинг энг баланд ва энг катта байроғи жаҳондаги энг юқори бўлган учта байроғнинг бири бўлиб, Теҳрондаги Аббос обод сайёҳлик маданият мажмуасида 150 метр баландликда ва минг квадрат метр масофада ўрнатилган.
Эрон алоқалар ва информацион технологиялар вазири якшанба куни Теҳрондаги Байроқ миллий байрамидаги чиқишида шундай айтдики, бугунги кунда Эрон ислом жумҳуриятининг байроғи ҳирпиллаб туриши учун шаҳидлар ўзларининг жонларини фидо қилишган.
Муҳаммад Жавод Озарийэ Жаҳрўмийнинг айтишича, бугунги кунда Ораш Исмоилий ёки Кимё Ализода каби спортчи ёшлар қадрли шаҳидлар сингари Эрон ислом жумҳуриятининг байроғини матонат билан ҳимоя қилишга ҳаракат қилишди ва ҳеч кимга Эронда миллий байроғни ёқиб юборишларига йўл қўйишмайди.