Эрон, Россия ва Туркия президентларининг учтомонлама йиғилиши ўтказилди
Россия ва Эрон президентлари туркиялик касбдоши Ражаб Тойиб Эрдўған мезбонилиги билан Сурия мавзусидаги учтомонлама музокараларининг янги босқичида бугун 4 март кунида Анқарада урашдилдар.
Кеча сешанба куни ҳам Эрон, Туркия ва Россия ТИВ раҳбарлари учрашиб Сурия мавзуси борасида музокара қилишди. Анқара йиғилиши ҳам олдин Россиянинг Сочи шаҳрида Сурия масаласии борасидаги Остона йиғилиши чорчубасида ўтказилган музокараларнинг давомидир.
Теҳрон, Москва ва Анқара давлатларининг бундай саъй-ҳаракталари иккита стратегик мақсадлар яъни ИШИД террорчи гуруҳига қарши кураш ҳамда Сурия бўҳронини сиёсий йўллар билан ҳал этиш учун суриялик турли томонлар ўртасидаги музокаралар заминасини яратиш мақсадларни амалга оширишга муваффақ бўлган.
Араб мамлакатлари ишларидаги россиялик эксперт ва бу мамлакат шарқшунослик маркази таҳлилчиси Константин Трорицев ҳам Остона музокараларини давом эттиришдан асли мақсад АҚШ кабидавлатларга ҳатто уруш майдонлари ва фронтда Сурия давлат тузуми муваффақиятарини исботлаб бериш экан. Бу масала Женева музокаралари учун ёрдам берувчи махсус бир омил сифатидадир деган ақидага эгадир.
Эндиликда Сурия тузумини алмаштириш ва ёўзгартириш учун, АҚШ, Саудия Арабистони ва сионистик режимининг қўшма лойиҳаси мағлубиятга учраган, ҳолбуки минтақа ва халқаро миқёсидаги стратегик ҳаракатлар Сурия ва Ироқ мамлакатаарига хавфсизликни қайтаришда муҳим таъсирини ўктазган.
Бу йўлда БМТ ҳимоятлари билан Эрон ислом жумҳурияти, Россия ва Туркиянинг ҳамжиҳатлиги ва интеграцияси, Сурияда минтақавий ҳал йўллардан таъсирчанроқ фойдаланиш имкониятини янада кучайтирган.
Бундай ҳатти ҳаракат узоқ муддат давомида умумий хавфсизликка сабаб бўлишини имкони бор.
Россиянинг Халқаро алоқалар университети шарқшунослик маркази устози Ирина Зевиягелская ҳам Эрон, Туркия ва Россиянинг ўзаро ҳамкорликлари билан Остона тинчлиги музокаралари жараёни вужудга келди. Бу музокаралар чорчубасида Сурияда кескинликларни камайтириш бўйича тўртта минтақани вужудга келтириш ҳамда мунтазам оташкесимни яратиш ва бу минтақаларга инсонпарварлик ёрдамлар еткзиб бериб халқ орасида уни тақсимланиши назарга тутилган.
Умумий бир баҳолашда айтиш мумкинки, Анқара йиғилиши Сурия бўҳронини ҳал этиш учун янги муваффақитларга эриша олишининг нишонасидир.
Халқаро масалалар бўйтча эксперти ва Россия Думаси собиқ раиси муовини Сергей Бабориннинг айтишича, бугунги кунда террористларни Сурияда ўз позиция ва нуфузини бой бергани асосан Москва ва Теҳрон ҳамда бироз Анқара давлатлари саъй ҳаракатлари ва кўриб чиққан чора тадбирларининг натижаси эди.
ИШИД террорчи гурууҳи ҳамда бошқа экстремистик гуруҳларни АҚШ ва Саудия Арабистони молиявий ва ҳарбий ҳимоятлари билан 7 йил давоимда Сурияни ишғол этиб бу мамлактани нотинч этишгани, АҚШ, сионистик режими, Арабистон ва минтақадаги бошқа реакцион давлатларининг асли мақсадини Сурияни тақсимлаш ҳамда муқовимат ҳаракатига зарба бериш ва уни мағлуб этиш эканлигидан далолат бермоқда.
Аммо бундай фитна ва ҳийла- найранглар мағлубиятга учради.
Эндиликда минтақада муштарак сиёсий- хавфсизлик ҳатти ҳаракталари чорчубасида Сурия бўҳронига ечим топиш учун саъй ҳаракатларнинг мувафақиятлари Сурия халқининг қарашлари ва қўллаб қувватлаши асосида миллий ярашувни яратиш ҳамда лозим қарорлар чиқариш чорчубасида музокараларни бошлаш учун муносиб шароит яратиб беришни имкони бор.