Анқара йиғилиши якунида Эрон, Туркия ва Россия президентларининг қўшма баёноти
Туркия пойтахти Анқара шаҳрида ўтказилган йиғилиш якунида Эрон, Россия ва Туркия президентлари чиқарган қўшма баёнотида Сурия ҳудудларида террористларни бутунлай йўқ қилиш ва тормор этилишига қадар терроризмга қарши курашни давом эттиришни таъкидладилар.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча Анқарада ўтказган йиғилиши якунида чиқарган баёнотида Қозоғистон пойтахти Остона йиғилиши форматини Сурия ҳудудларида зўравонликлар ва кескинликларни камайтиришга кумкалашган ҳамда бу мамлакатда тигнчлик ва барқарорликни таъминлашда рол ўйнаган фақат таъсирчан бир халқрао ташаббус эканлигига ишора қилиб, Сурия бўҳронига ечим топиш учун янада кўпроқ саъй ҳаракатлар қилишларини маълум этдилар.
Эрон, Россия ва Туркия президентлари ушбу баёнотда Сурияда доимий тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун учтомонлама саъй- ҳаракталарини янада кучайтиришни таъкидлаб, БМТ ва Халқаро ҳамжамиятдан Сурияга инсонпарварлик ёрдамларини янада ошришларини сўрадилар.
Эрон, Туркия ва Россия президентлари макзкур баёнотда Сурия мустақиллиги, яхтлитлиги ва ваҳдатини ҳимоя қилиб, этник масалаларини ҳал қилшига қаратилган ўзларининг мунтазам ва мустаҳкам позицияларини таъкидлаб , Сурия бўҳронини ҳарбийй йўл билан ҳал этин мумкин эмас, фақат сиёсий ҳаҳаракатлар ва музокара йўли билан бу мамлакат бўҳронига ечим топишнинг имкони борлигини эълон қилдилар.
Мазкур йиғилиш якунида уч мамлакат президентлари Сурия бўҳрони мавзусидаги келаси йиғилишини Теҳронда ўтказиш қарорига келдилар.