Инқилоб муаззам раҳбари: Эрон қудратининг янада кучайиб кетаётгани боис душманларнинг ҳужумлари ортмоқда
-
Инқилоб муаззам раҳбари: Эрон қудратининг янада кучайиб кетаётгани боис душманларнинг ҳужумлари ортмоқда
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари якшанба куни қуролли кучларнинг юқори мартабали қўмондонлари билан учрашганларида ражаб ойидаги байрамлар билан табриклаб, шундай айтдиларки, ражаб, шаъбон ва рамазон ойлари мўътабарлиги боис Аллоҳнинг солиҳ бандалари учун улуғ байрам ҳисобланади
Исломий инқилоб муаззам раҳбари қуролли кучларнинг юқори мартабати қўмондонлари билан учрашган чоғларида душманлар томонидан амалга оширилаётган ҳужумларнинг ортиши сабабини, Эрон қудратининг янада кучайиб кетаётгани ортидан улар ўзлари учун хатар сезишмоқда деб атадилар.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари якшанба куни қуролли кучларнинг юқори мартабали қўмондонлари билан учрашганларида ражаб ойидаги байрамлар билан табриклаб, шундай айтдиларки, ражаб, шаъбон ва рамазон ойлари мўътабарлиги боис Аллоҳнинг солиҳ бандалари учун улуғ байрам ҳисобланади. Шунинг учун ушбу баракали ойларда янада кўпроқ маънавий озуқа билан баҳраманд бўлиш лозим.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари керакли пайтда етарлича иқтидор, хавфсизлик, иззат ва қудратни таъминлашни қуролли кучларнинг асосий мақсадларидан деб атадилар ва қуролли кучларда кадрларни тайёрлаш ва издош ўринбосарларни етиштириб чиқаришни таъкидлаб шундай айтдиларки, қуролли кучларда амалга оширилган чора-тадбирлар ва фаолиятлар натижаси кўзда тутилган мақсадларни таъминлаш йўлида хизмат қилиши керак.
Шунингдек, ул ҳазарат ҳозирги даврни Эрон ислом жумҳуриятининг иззатли даври деб атадилар ва шундай таъкидлаб ўтдиларки, исломий тизимга қарши мисли кўрилмаган ҳужумларнинг содир этилишининг сабаби ушбу тизим қудратининг кун сайин ортиб бораётганидан далолат қилади. Негаки, душманлар ушбу ортиб бораётган қудратдан ниҳоятда қўрқишмоқда ва ўзларининг ҳужумларини янада кучайтиришмоқда.