апрел 17, 2018 17:32 Asia/Tashkent
  • Зариф
    Зариф

Эрон ТИВ раҳбари дедики, ўтган икки даҳа ичида бегона давлатларнинг минтақа ишларидаги аралашиши , экстремизм ва терроризм каби ёвуз ҳаракатлар кўп минтақларни вайрон этиб илгаригидек ЭКОга аъзо мамлакталар учун ҳам таҳдид ҳисобланади.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Тожикистон пойтахти- Душнабе шаҳрида бўлиб ўтган  ЭКО -иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо  10 давлат ташқи ишлар вазирлари ва уларнинг муовинлари йиғилишида ЭКО минтақасининг муштарак аъзоси бўлган бу ташкилотига аъзо мамлакталарнинг тақдирини бир бирига чамбарчасб  боғлиқ бўлганини таъкидлаб,   ЭКО минтақасининг ҳатто  бир қисматидаги мувафаққиятсизликлар ва ё мағлубият барча ъазо давлатларга салбий таъсирини етказади деб  қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф бу йиғилишда  1990 -чи йилдан бери минтақа вазиятини янада мураккаблашганлигига ишора қилар экан,  ИШИД террорчи такфирий гуруҳини мағлубиятга учргани билан бир пайтда  Осиё ғарби, жануби ва марказида экстремистик гуруҳлари кенг қамровли фаолият этмоқда ва улар ЭКО минтақаси учун жиддий хавф хатар солишмоқда деб айтди.

 Эрон ТИВ раҳбари  минтақа  мамлакатлари экстремистик ҳаракатлар ва уларга молиявий кўмак берадиган каналлар ва манбалар фаолиятини тўхтатиш учун ўзаро ҳамкорлик ва қўшма бир минтақавий стратегияни ташкил этишда эҳтиёж сезаётганини таъкидлаб, Эрон ислом жумҳурияти бу йўлда ҳардоим  терроризм ва экстремимзга қарши курашда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини эълон этган деб изоҳлади

Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида  гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши қўшма тарзда кураш олиб бориш ҳам  террорчи ва экстремистик гуруҳларнинг энг асосий молиявий манбалари бирини нобуд бўлишига замин яратади деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ