ЭКО бош котиблиги Эрон зиммасига топширилди
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф иштирокида ЭКО- Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо вазирлар кенгашининг 23 чи йиғилиши бўлиб ўтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар беришича, бу йиғилишда қатнашувчи вазирлар ЭКО ташкилоти томонидан қабул этилган келишув меморандумларни ижро этиш учун лозим қарорлар чиқаришди.
Йиғилишда таъкидланган бошқа муҳим мавзулардан бири ЭКО ташкилоти бош котиблиги масаласи эди.
Натижада бу ташкилот бош котиблиги 2018-2020 чи йиллар учун Эрон ислом жумҳурияти зиммасига топширилди.
ЭКО-га аъзо давлатлар шунингдек Эрон ислом жумҳуриятини (WTO)-Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб- қувватлаб, минтақадан ташқари айрим давлатларнинг бу заминдаги монеаларини кескин қораладилар.