Россиянинг Теҳрондаги элчиси: Эроннинг ракета дастури ядровий келишувга таалуқли эмас
Леван Жагариянга кўра, Эрон ядровий келишуви ҳамма тарафга бирдек маъқул тушган. Россия айрим европа мамлакатлари жумладан Америка, Германия, Франция ва Британия пойтахтларида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилаётган музокаралар натижасига масъул эмас
Россия федерациясининг Теҳрондаги элчисининг таъкидлашича, Эрон ислом жумҳуриятининг ракета дастури ва Теҳроннинг минтақадаги сиёсатлари Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий битим доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"га ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Россиянинг Теҳрондаги элчиси Леван Жагариян шанба куни Эрон телерадиокомпанияси билан ўтказган суҳбатида Россиянинг Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп томонидан ядровий келишувга қарши олиб бораётган сиёсатлари ҳақида шундай айтдики, Москва ядровий битимни қайта кўриб чиқиш тарафдори эмаслигини кўп маротаба таъкидлаган.
Леван Жагариянга кўра, Эрон ядровий келишуви ҳамма тарафга бирдек маъқул тушган. Россия айрим европа мамлакатлари жумладан Америка, Германия, Франция ва Британия пойтахтларида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилаётган музокаралар натижасига масъул эмас. Негаки, ушбу музокаралар Россия, Хитой ва Эроннинг иштирокисиз ўтказилмоқда.
Шунингдек, Россиянинг Эрондаги элчиси Америка томонидан ИШИД террорчилик гуруҳини Афғонистоннинг турли вилоятларида жойлаштиришга қаратилган ҳаракатиларига ҳам тўхталиб ўтди.