Нетаньяҳу Эронга қарши ўзининг иддаоларини давом эттирияпти
(last modified Tue, 01 May 2018 07:21:25 GMT )
май 01, 2018 12:21 Asia/Tashkent
  • Нетаньяҳу Эронга қарши ўзининг иддаоларини давом эттирияпти
    Нетаньяҳу Эронга қарши ўзининг иддаоларини давом эттирияпти

Сионистик режим бош вазири ушбу режим ихтиёридаги қурол-аслаҳа арсеналида юзлаб атом боеголовкаларининг тахтлаб қўйилганига ишора қилмасдан, шундай иддао қилдики, Эрон атом қуролини яратиш дастурини янада кучайтирмоқда 

Сионистик режим бош вазири Биньямин Нетаньяху душанба куни ўзининг Эронга қарши янги провакацияларида бир нечта расмларни, СД ва қоғозларни кўрсатди ҳамда Теҳроннинг атом бомбани қўлга киритиши учун махфий ҳаракатлари тўғрисидаги инкор қилиб бўлмайдиган ҳужжатларга эга эканлигини иддао қилди.

Сионистик режим бош вазири ушбу режим ихтиёридаги қурол-аслаҳа арсеналида юзлаб атом боеголовкаларининг тахтлаб қўйилганига ишора қилмасдан, шундай иддао қилдики, Эрон атом қуролини яратиш дастурини янада кучайтирмоқда. 

Нетаньяху маҳаллий телевидениенинг жонли эфирида иврит ва инглиз тилларида Исроил қўлига Эрон ядровий дастурининг “Омад лойиҳаси” деб шартли номланган махфий қисми бўлганини исботловчи ярим тонналик архив – юз минглаб ёзма ва рақамли ҳужжатлар тушганини айтган.

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Аббос Ароқчи Сионистик режим бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг махфий ядро дастури тўғрисидаги сўзлари аҳмоқона шоуга ўхшашини айтди.

Бундан кўзланган мақсад эса, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампни Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий келишуви доирасидаги Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури бўйича қарор қабул қилишига таъсир ўтказишдир. 

Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп 12 май куни ядровий келишувда қолиш ёки бўлмасам мазкур келишувдан чиқиш ҳақида ўз қарорини эълон қилади. 

Ёрлиқ