май 02, 2018 19:44 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда Буюк Ипак йўли - тараққиёт ва ривожланиш  сари халқаро йиғилиши ўз ишини бошлади
    Туркманистонда Буюк Ипак йўли - тараққиёт ва ривожланиш сари халқаро йиғилиши ўз ишини бошлади

"Буюк Ипак йўли -тараққиёт ва ривожланиш чегаралари сари" деб номлаган халқаро йиғилишнинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳридаги овоза сайёҳлик минтақасида жаҳоннинг 20 та делегацияси жумладан Эрон ҳайъатининг иштироки билан "Буюк Ипак йўли -тараққиёт ва ривожланиш чегаралари сари" деб номлаган халқаро йиғилишнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов бугун чоршанба куни ушбу халқаро йиғилишдаги чиқишида шундай таъкидладики, ушбу учрашувнинг асосий мақсади ва мавзуси Буюк ипак йўлини қайта тиклаш, минтақавий товарларни транзит қилиш ва юк ташиш коридори ва системасига боғлиқ сиёсатларни кўриб чиқиш ва бугун чоршанба куни фойдаланишга топшириладиган Туркманистоннинг янги бандаргоҳининг очилишидир. 

Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳридаги овоза сайёҳлик минтақасида жаҳоннинг 20 та делегациясининг иштироки билан "Буюк Ипак йўли -тараққиёт ва ривожланиш чегералари сари" деб номлаган халқаро йиғилишда иштирок этиш учун сафар қилган Эрон делегациясига бошчилик қилаётган Эроннинг шаҳарсозлик ва юк ташиш вазири Аббос Охундий Турманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашиб суҳбат ўтказиши режалаштирилган. 

Ёрлиқ