Охундий: ЭКО минтақасидаги тижоратнинг ривожланишида Эрон муҳим мавқеъга эга
(last modified Fri, 04 May 2018 14:01:13 GMT )
май 04, 2018 19:01 Asia/Tashkent
  • Аббос Охундий
    Аббос Охундий

Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида Эрон Йӯл ва шаҳар қурилиши вазири юк ташиш бӯйича муносиб инфратузилмаларга эга бӯлган Эрон ЭКО минтақасидаги тижоратнинг ривожланишида муҳим рол ӯйнашини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Туркманистонда бӯлиб ӯтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ЭКО га аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 9-йиғилишида Эрон Ислом жумҳурияти Йӯл ва шаҳар курилиши вазири Аббос Охундий  8 миллион километр квадрат ҳудудни ӯз ичига олган, 400 миллион аҳоли яшайдиган,  энергоресрусларга бой ЭКО минтақаси мамлакатларининг тарихий, маданий ва маънавий муштаракликларини таъкидлаб, илова қилди: ЭКО минтақаси жаҳон сиёсий географиясидаги энг муҳим минтақалардан биридир.

Охундий шунингдек, бугун ЭКО минтақасида транспорт ва юк ташиш бӯйича илгари имзоланган шартномаларни амалга ошириш фурсати етганлигини таъкидлади.

Эслатиб ӯтамиз: Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ЭКО га минтақадаги 10 та давлат аъзо бӯлиб, улар Эрон, Туркия, Покистон, Афғонистон, Туркманистон, Қирғизистон, Ӯзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Озарбайжон мамлакатларидир.