Қосемий: Америка ядровий келишувдан чиқадиган бўлса, катта товон тўлайди
Доналд Трампнинг АҚШ президенти вазифасига келганидан бери, ядровий келишувдан чиқиш масаласи муҳокама этиб келинмоқда. Бу ҳақда барча ценарийлар кўзда тутилган бўлиб, Вашингтон ядровий келишувдан чиқиб кетадиган бўлса, катта тўловларни амалга оширади.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, агар Америка ядровий келишувдан чиқиб кетадиган бўлса, катта товон тўлашига тўғри келади.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матубот котиби Баҳром Қосемий душанба куни маҳаллий ва хорижлик мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманида ядровий келишувнинг келажаги ҳақида ва АҚШнинг ушбу халқаро битимдан чиқиб кетиши эҳтимоли хусусида шундай айтдики, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, мазкур битимдан чиқиш осонлик билан кечмайди.
Баҳром Қосемийга кўра, Доналд Трампнинг АҚШ президенти вазифасига келганидан бери, ядровий келишувдан чиқиш масаласи муҳокама этиб келинмоқда. Бу ҳақда барча ценарийлар кўзда тутилган бўлиб, Вашингтон ядровий келишувдан чиқиб кетадиган бўлса, катта тўловларни амалга оширади.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, Яман бўҳрони халқаро ҳамжамиятнинг олдида турган долзарб мавзу бўлиб, яманнинг мазлум халқи Саудия арабистонининг тажовузларига гирифтор бўлишган.