Руҳоний: АҚШ Баржомдан чиқиши билан Халқаро келишувларга риоя қилишни истамайдиганини исботлади
(last modified Wed, 09 May 2018 05:40:33 GMT )
май 09, 2018 10:40 Asia/Tashkent
  • Руҳоний
    Руҳоний

Эрон президенти АҚШ давлати томонидан Баржом ядровий келишувидан чиққинини эълон этилганидан кейин АҚШ ҳеч қачон ўз мажбуриятлари ва ваъдаларига амал қилгани йўқ, бу давлатни Баржом чиқиши ҳам олдиндан яққол маълум эди деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  Дональд Трапмнинг Баржом ядровий дастуридан чиққанига кўрсатган аксиламалида, бундан кейин  ушбу келишув Эрон ва бошқа беш мамлакат яъни Россия, Хитой, Франция, Британия ва Германия ҳамкорлигида  давом эттирилади деб қўшимча қилди.

Руҳоний шунигдек АҚШ давлатининг  Баржомдан чиқиши олдиндан ҳам маълум бўлганига ишора қилар экан дедики,  Исломий Инқилобнинг 40 йиллик тарихи ва ҳатто  ундан один хам  АҚШ давлати буюк Эрон халқи ва минтақа халқларига қарши ҳардоим душманона сиёсатлар олиб бориб, ҳеч қачон минтақа ва жаҳонда тинчлик -барқарорлик ўрнатиш йўналишида ҳаракат қилмаганини исботлаб берган.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  Халқаро келишувларга  нисбатан Дональд Трампнинг эътиборсизлиги ва  ўз ваъдаларига амал қилмаганига тўхталиб,  Баржом борасидаги Трампнинг бу қарори Эронга қарши психологик урушни эълон қилишдан ўзга нарса эмас, аммо Эроннинг қудратли ва шижо халқи  ҳар  қандай психологик уруш қаршисида тура олади деб таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзлари шунингдек  АҚШнинг барча ҳийла- найранлари ва ўз ваъдаларига амал қилмаслиги билан бир пайтда  Баржом келишуви илгаригидек сақланб қолади, биз  барча шериклариимз билан бирга тинчлик йўлида одим ташлашни давом эттирамиз. Аммо манфаатимиз таъмин этилмганида,  албатта янги қарорлар чиқарамиз деб аниқлик китритди.