Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i33438-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
АҚШ ва Европа иттифоқининг ҳеч қайси бирига ишониб бўлмайди ва Брюссел ҳам ўз ваъдасини бажармасликда Вашингтондан қолишмайди
(last modified 2018-08-22T17:55:06+00:00 )
май 11, 2018 17:03 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари
    Теҳрон жума намози хутбалари

АҚШ ва Европа иттифоқининг ҳеч қайси бирига ишониб бўлмайди ва Брюссел ҳам ўз ваъдасини бажармасликда Вашингтондан қолишмайди

Теҳрон жума намози имом хатиби Американинг ядровий келишувдан чиқиб кетганига ишора қилиб шундай таъкидладики, АҚШ ва Европа иттифоқининг ҳеч қайси бирига ишониб бўлмайди ва Брюссел ҳам ўз ваъдасини бажармасликда Вашингтондан қолишмайди. 

Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Аҳмад Хотамийнинг таъкидлашича, Эроннинг ракета қудрати Америка ва Европа иттифоқига таалуқли эмас.

Унга кўра, Теҳрон давлати томонидан Европа иттифоқига берилган бир неча ҳафталик муҳлат давомида Эрон зарарларининг ўрни тўлдирилмаса, Эрон ислом жумҳурияти ҳам ядровий келишувда қолмайди.  

Оятуллоҳ Хотамийнинг айтишича, Эрон душманлари исломий инқилоб ғалабаси қўлга киритилганидан кейин, исломий жумҳурият тизимини ағдаришни кўзлаб келмоқда.

Душманлар эронликларнинг кучсиз ва заиф бўлишларини исташади. АҚШ президенти Доналд Трамп ва минтақанинг айрим тубан ва пасткаш мамлакатлари Эрон қудратидан безовта бўлишган. 

Теҳрон жума намози имом хатибининг қайд этишича, Эрон ўзининг ҳарбий иқтидорини кучайтиришда давом эттаверади.

Агар Сионистик режим Эронга қарши ғаламизлик ҳаракатларини амалга оширса, Эрон ислом жумҳурияти Телавивни ер билан яксон қилади.