Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Ислом дунёси илмий жиҳатдан юксалиши керак
(last modified Sat, 12 May 2018 12:31:52 GMT )
май 12, 2018 17:31 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Ислом дунёси илмий жиҳатдан юксалиши керак
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Ислом дунёси илмий жиҳатдан юксалиши керак

Ислом оламида илмий ҳаракатлар янада ривожланиши керак ва ислом уммати яна бир бор ўзининг илмий иқтидорига ва цивилизациясининг юксак чўққисига қайтиши керак.

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, ислом оламида илмий ҳаракатлар янада ривожланиши керак ва ислом уммати яна бир бор ўзининг илмий иқтидорига ва цивилизациясининг юксак чўққисига қайтиши керак.

Негаки, душманлар ва америкаликлар исломий юртларнинг етакчиларига буйруқ беришга қодир бўлишмасин ўз ҳукмини ўтказолмасин. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун шанба куни "Шиаларнинг пайдо бўлиши ва исломий илмларнинг кенгайишидаги роли" мавзуидаги халқаро конгрессда иштирок этувчилар билан учрашган чоғларида Ислом дунёсининг бугунги энг муҳим эҳтиёжларини бирлик ва ҳамжиҳатлик, шунингдек барча соҳаларда илмий юксалиш учун жиддий ҳаракат деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, бугун Ислом дунёсида уйғониш даври юзага келди ва ғарбликларнинг ушбу ислом оламидаги ўзгаришларни инкор этишларига қарамай, ушбу уйғониш исломга янада кўпроқ мойиллик ва бирлашиш учун замин яратмоқда ва порлоқ келажак учун умид бағишламоқда. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Ислом дунёсининг яккаҳукмронлар қўли остида қолишининг асосий сабаби деб илмий жиҳатдан орқада қолиш деб атадилар ва шундай айтдиларки, Ғарб дунёси илмий жиҳатдан кўп асрлар орқада қолишларидан кейин, Ислом дунёсидаги илмий тараққиётдан фойдаланиб, ўзининг илмий қудратини ва бойлигини оширди ҳамда ҳарбий, сиёсий ва тарғибот ишларини кучайтирди. Охир оқибат, мустамлакачилик ҳаракатлари билан исломий мамлакатларнинг вазиятини ҳозирги шароитга олиб келишди. 

Исломий инқилоб муааззам раҳбари Эрон ислом жумҳуриятининг илмий тараққиёт йўлидаги саъй-ҳаракатларини муваффақиятли намуна сифатида эслаб ўтдилар ва шундай қўшимча қилдиларки, биз ушбу йўлни илм ва билим чегарасигача давом эттирамиз ва Эрон ғарбликларнинг қаршиликларига қарамай, ўзининг илмий ютуқлари ва муваффақиятларини бошқа исломий юртларга тақдим этишда ҳар доим тайёрдир.   

Ёрлиқ