Руҳоний: Эрон Туркманистон билан алоқаларини янада кенгайтиришга тайёр
(last modified Sat, 12 May 2018 12:51:04 GMT )
май 12, 2018 17:51 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон Туркманистон билан алоқаларини янада кенгайтиришга тайёр
    Руҳоний: Эрон Туркманистон билан алоқаларини янада кенгайтиришга тайёр

Теҳрон ҳамма қўшнилари билан жумладан Туркманистон билан дўст ва биродар мамлакат сифатида икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қатъият билан ёндашишга қарор қилган

Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, Теҳрон ҳамма қўшнилари билан жумладан Туркманистон билан дўст ва биродар мамлакат сифатида икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қатъият билан ёндашишга қарор қилган. 

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун шанба куни Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан Теҳронда учрашган чоғида икки томонлама келишувларни имкон қадар тезроқ ижро этилишини икки халқнинг манфаатлари йўлида хизмат қилади деб ҳисоблади ва шундай айтдики, Эрон ва Туркманистон алоқаларини кенгайтиришда ҳеч қандай тўсиқлар мавжуд эмас. Шундан келиб чиқиб, ушбу алоқалар барча соҳаларда ривожланиши лозим. 

Ҳасан Руҳонийга кўра, Эрон илгаригидек Эрон ва Туркманистон ўртасидаги янги технологиялар соҳасида илмий ва ўқув юртлари ўртасида ҳамда фаол ширкатлар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришни зарурий деб билади. 

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Туркманистон президентини Эронга сафар қилишини таклиф этди. Туркманистон  ташқи ишлар вазири ҳам ушбу учрашувда Туркманистон ва Эрон халқлари ўртасидаги тарихий ва маданий яқинликларга ишора қилиб, шундай айтдики, Ашхабод Теҳрон билан ўз алоқаларини янада мустаҳкамлашни кўзлайди.