Машҳад шаҳрида жаҳоннинг машҳур шахслар иштирокида Янги уфқ халқаро конференцияси бошланди
(last modified Sat, 12 May 2018 13:59:22 GMT )
май 12, 2018 18:59 Asia/Tashkent
  • Машҳад шаҳрида жаҳоннинг машҳур шахслар иштирокида Янги уфқ халқаро конференцияси бошланди
    Машҳад шаҳрида жаҳоннинг машҳур шахслар иштирокида Янги уфқ халқаро конференцияси бошланди

Муқаддас Машҳад шаҳрида жаҳоннинг 22 та мамлакатидан ташриф буюрган машҳур шахслар иштирокида Янги уфқ халқаро конференцияси бошланди

Эрон ислом жумҳуриятининг муқаддас Машҳад шаҳрида жаҳоннинг 22 та мамлакатидан ташриф буюрган машҳур шахслар иштирокида Янги уфқ халқаро конференцияси бошланди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабар кўра, Янги уфқ олтинчи халқаро конференцияси дунёнинг 22 мамлакатидан сиёсий шахслар, сионистик режимга қарши фаоллар ва Эроннинг ўнлаб сиёсий, оммавий ахборот воситалари ва олий ўқув юртлари соҳасидаги таниқли шахслари иштирокида бугун шанба куни муқаддас Машҳад шаҳрида ўз ишини бошлади. 

Ушбу анжуманнинг асосий мақсади ва йўналиши Фаластин ҳақида АҚШ элчихонасининг Телавивдан Байтул Муқаддасга кўчириши арафасида Исроилнинг золимона сиёсатлари хусусида суҳбат ўтказишдир. 

Янги Уфқ олтинчи халқаро конференциясининг ижроия котиби Нодир Толибзодага кўра, ушбу халқаро анжуман Қудснинг ҳамиша Фаластин пойтахти бўлиб қолиши ҳақидаги шиорлар билан ва жаҳоннинг 22 та мамлакатларидан сионистик режимга қарши 60 нафар таниқли шахслар иштироки билан Машҳад шаҳрида 5 кун муддат давомида бўлиб ўтади.