Инқилоб муаззам раҳбари: Осиё мамлакатлари ўзаро ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришлари керак
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, Осиё мамлакатлари имкон қадар ўзаро ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришлари керак, негаки ушбу ҳамкорликлар уларга янада куч бағишлайди.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари якшанба куни Шри-Ланка президенти Майтрипала Сирисена билан учрашган чоғларида, икки мамлакат ўртасидаги маданий ва тарихий алоқаларга ишора қилиб, Эрон ва Шриланка ўртасидаги тижорат айирбошлаш ҳажмини ва савдо алоқаларини мавжуд имкониятдан кўра анча кам деб атадилар.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эроннинг илмий, технологик ва тадқиқот соҳасида юксалишларини икки юрт ҳамкорликларини янада кенгайтириш учун муносиб замин деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, Эрон ислом жумҳурияти Шри-Ланка давлати ва мамлакати билан ҳамкорлик ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга тайёрдир.
Бу хусусда бугун икки давлат ўртасида имзоланган англашув меморандумининг ижросига жиддий тарзда ёндашиш керак ва амалиётда татбиқ этилиши лозим.
Шриланка президенти Майтрипала Сирисена ҳам ўз халқи ва давлатининг илиқ ва самимий саломини исломий инқилоб муаззам раҳбарига етказиш билан, Эронни илмий ва технология соҳасида ривожланган мамлакатларнинг биринчиларидан деб атади ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларнинг кенгайиши натижасида Шриланка Эроннинг илмий тараққиётидан баҳраманд бўлишига умид билдирди.