Эрон ва Туркманистон темир йўл соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандумини имзолашди
Туркманистон темир йўл транспорти вазири Озод оғо Муродов ва Эрон ислом жумҳуриятининг темир йўл бошқарув директори Саъид Муҳаммадзода томонидан имзоланган англашув меморандумида, минтақада темир йўл соҳасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш учун келишиб олинди
Эрон ислом жумҳурияти ва Туркманистон якшанба куни Теҳронда иқтисодий муштарак ҳамкорликлар бўйича ўтказилган икки кунлик йиғилишнинг якунида темир йўлда юк ташиш бўйича алоқаларни янада кенгайтириш юзасидан англашув меморандумини имзолашди.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркманистон темир йўл транспорти вазири Озод оғо Муродов ва Эрон ислом жумҳуриятининг темир йўл бошқарув директори Саъид Муҳаммадзода томонидан имзоланган англашув меморандумида, минтақада темир йўл соҳасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш учун Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон темир йўлида янада кўпроқ юк ташишга келишиб олинди.
Шунингдек, ушбу англашув меморандумида Эрон ва Туркманистон бундан икки йил олдин бошлаган Хитойдан Теҳронга темир йўл орқали жўнатилаётган контейнерларнинг Қозоғистон ва Туркманистон темир йўлидаги ҳаракатларининг бардавом бўлишини таъкидлашган.