Эронда Осиё ғарбидаги она ҳужайраларга оид илк корхона ишга туширилди
Эроннинг соғлиқни сақлаш вазири муовини иштирокида Осиё ғарбида она ҳужайраларга оид илк корхона фойдаланишга топширилди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Теҳрон шаҳрида она ҳужайралардан фойдаланадиган дориларни ишлаб чиқаришга оид ушбу корхона шундай бир ҳолда ишга туширилдики, бугунги кунда фақат АҚШ ва Япония мамлакталари она ҳужайралар соҳасида бундай маҳсулотлар ишлаб чиқариш технлогия ва илмига эгалар.
Ушбу корхонада ишлаб чиқариладиган дориларнинги аҳамияти эса касалларнинг она ҳужайраларидан фойдаланиши ва ўта нозик карантина шароитида уни ишлаб чиқарилишидадир.
Она ҳужайралардан фойдаланадиган ушбу дорилар касалларга укол орқали ўтказилади.
Мазкур корхонада она ҳужайралардан олинган 6 та маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Бундан ташқари мазкур корхонада 206 нафар мутахассислар билвосита ва бевосита фаолият юритишади.
Бу корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тизза артроз, юрак касаллиги ва тери хасталиклари учун яхши даво бўла олади.