Эрон ва Европа ядровий келишувнинг тўла ижро этилиши ҳақида қўшма баёнот беришди
(last modified Wed, 16 May 2018 12:52:16 GMT )
май 16, 2018 17:52 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Европа ядровий келишувнинг тўла ижро этилиши ҳақида қўшма баёнот беришди
    Эрон ва Европа ядровий келишувнинг тўла ижро этилиши ҳақида қўшма баёнот беришди

Америка давлатининг Эрон ядровий келишувидан АҚШнинг чиқиши ҳақида эълон қилгани ортидан, Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули, Эрон ташқи ишлар вазири ва Германия, Англия ҳамда Франция ташқи ишлар вазирлари сешанба куни Брюсселда учрашди. 

Эрон ташқи ишлар вазири ва Германия, Англия, Франция ташқи ишлар вазирлари шунингдек Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули ўз баёнотларида ядровий келишувни тўла ва таъсирли ижро этилишини таъкидлашди. 

АҚШ давлатининг Эрон ядровий келишувидан Американинг чиқиши ҳақида эълон қилгани ортидан, Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули, Эрон ташқи ишлар вазири ва Германия, Англия ҳамда Франция ташқи ишлар вазирлари сешанба куни Брюсселда учрашди. 

Ушбу қўшма йиғилиш якунида Эрон ва европа иттифоқининг дипломатлари баёнот беришди. Брюссел йиғилишида иштирок этганлар ядровий келишувнинг амалда тўла-тўкис ижро этилиши учун  ўз мажбуриятларини таъкидлашди. 

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Брюссел йиғилишида иштирок этган томонларнинг қўшма баёнотида Эрон билан иқтисодий алоқаларни сақлаб қолиш ва янада кенгайтириш шунингдек, нефт, газ ва бошқа маҳсулотларнинг сотилишини таъминлаш учун кафолатлар қайд этилган.   

Ёрлиқ