Шамхоний Европани ўз мажбуриятларини ижро этишдаги кучсизлиги тўғрисида огоҳлантирди
Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Европанинг ўз мажбуриятларини ижро этишдаги кучсизлиги ҳамда АҚШни Баржом дастуридан чиқишини суиистеъмол қилиши тўғрисида огоҳлантирди.
Али Шамхоний ўз мажбуриятларини ижро этишдаги Европанинг кучсизлиги ва ё АҚШ давлатини Баржом ядровий келишувидан чиқишини суиистеъмол қилиши аниқланганида Теҳрон давлати ҳам ҳозирги ташқи сиёсатидаги позициялари ва мавқеиятини қайта кўриб чиқиш қарорига келади деб таъкидлади.
Баржом ядровий дастури хусусидаги Европанинг ҳатти -ҳаракатлари борасида Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котибининг изҳороти, Баржом дастурида қолиши учун Эрон томонидан аниқ ва ёрқин тарзда эълон этилган ўта муҳим масала ҳисобланади.
Баржом тақдири хусусида ҳозиргача иккита эҳтимол ва тахминлар мавжуд:
Биринчи тахмин ва ё эҳтимол : БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси чорчубасида ядровий келишувни давом эттириш ҳамда Эрон ва Европа Иттифоқи музокараларига ядровий келишувда мавжуд бўлмаган ҳар қандай унсурларни киритмаган ҳолда Баржомдан ҳосил бўлган Эрон манфаатларини сақлашга кафолат беришдир.
Бу йўналишдаги ҳаракатлар Баржом дастурдаги ўз мажбуриятларига воситасиз ва мукаммал риоя қилиши учун Европа томонидан иқтисодий ва сиёсий мустақилликни талаб этади.
Иккинчи эҳтимол ҳам АҚШ босимлари қаршисида Европа давлатларини Баржом дастуридаги ўз мажбуриятлари ва вазифаларига амал қила олмаслиги ва ё Баржомдаги янги шароит ва вазиятини суистеъмол қилишидадир. Айни шу масала Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котибининг изҳоротида аниқ ва ошкоро тарзда келтирилган.
Айтиш мумкинки АҚШни ядрови келишувдан чиққани Баржом дастурида янги шароитга сабаб бўлди ва бу вазият айтиб ўтилган иккита тахминларга чамбарчасб боғлиқдир.
Баржом дастуридаги янги вазият сиёсий ва иқтисодий унсурлар ҳамда Эронинг осойишта мақсаддаги ядровий дастурларини назорат этувчи ягона муассаса бўлган МАГАТЕ қонунлари чорчубасида Теҳрон давлатининг қонуий ҳуқуқини ўз ичига жой берган.
Бу чорчубда Али Шамхоний ҳам БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 -чи резолюциясига мутобиқ Эрон ислом жумҳуриятининг уранни бойитиш дастурларини расмийлаштирилишига ишора қилиб, қуйидагича таъкидлади: Эрон ядровий дастурини қандай шаклда давом эттириш масаласи Баржом халқаро келишуви асосида белгиланган ва ҳар қандай шароитда ҳам ядровий музокараларда ёпилган делолар қайта очилмайди.
Аммо сиёсий жиҳатдан АҚШни Баржом дастуридан чиқишига ҳамда АҚШ президенти Дональд Трамп ва бу мамлакат жосуслик ташкилотининг собиқ раиси шунидек ҳозирги ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг асоссиз ва ғаразли баҳоналарига айланган масала ҳам Эроннинг минтақадаги роли-нуфузи ҳамда ракета қудрати борасида ноаниқ иддаоларидир.
Душанбе куни АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео асоссиз иддаолар ва тўҳматлардан тўла бўлган изҳоротида АҚШ давлати Баржом дастуридан чиққанидан сўнг, Эронга қарши қаттиқ санкциялар жорий этиш ва молиявий босимларини кучайтириш, минтақада Теҳрон давлатининг гегемонияси ва нуфузини олдини олиш ҳамда Эроннинг ядровий ва ракета дастурлари йўлида тўсиқлар яратишга ҳаракат қилади деб айтганди.
Эрон ТИВ-и чиқарган баёнотида Эронга қарши АҚШ ташқи ишлар вазирининг мантиқсиз изҳороти Вашингтон давлатини ожиз қолганлигининг нишонасидан ўзга нарса бўлмаганига ишора қилиб, Эрон давлатининг нуқтаи назаридан Эронга қарши янги стртегияси деган АҚШ давлати таъбирларида келтирилган бундай айбловнинг барчаси асоссиздир, шунингдек Помпеонинг сўзлари мустақил бир давлат ички ишларида дахолат этиш ҳисобланади деб эълон қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида шунингдек қуйидагича келтирилган: Майк Помпеонинг мантиқсиз, асоссиз ва ҳақоратли сўзлари ҳамда унинг буюк ва маданиятли Эрон халқи ҳақидаги ножўя гаплари Вашингтон давлатини Эрон қаршисида ожиз қолгани ва Баржомдаги ўз ваъдаларига амал қилмаган ҳолда ноқонуний ҳатти ҳаракатлари билан оммавий афкорни чалғитиш учун навбатдаги уринишларининг нишонаси ҳисобланади .
Мазкур баёнотда шунингдек Помпеонинг ёлғон сўзлари яна бир бор АҚШнинг ғаразли сиёсатлари, маълумотлар тўплашдаги камчиликлари, таҳлил этишда кучсиз эканлиги, ҳамда қарор чиқаришда ҳам жуда катта хатоликларга йўқ қўйганини намойиш этди деб таъкидланган.