Ароқчи: Эроннинг Баржом дастурида қолиши Европа қарорларига боғлиқдир
(last modified Fri, 25 May 2018 11:42:43 GMT )
май 25, 2018 16:42 Asia/Tashkent
  • Ароқчи
    Ароқчи

Бугун Баржом ядровий дастурини ижро этишни сўраб -сураштириш ва Эрон ТИВ раҳбарининг сиёсий масалаларга оид ўринбосари, Эронни Баржомда қолиши ва ё қолмаслиги учун сўнгги қарор ва хулосага келмаганига ишора қилиб дедики, Эрон давлатини ушбу муҳим халқаро келишувда қолиши Европа қарорларига боғлиқдир.

"Меҳр" ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари муовини Сайид Аббос Ароқчи, Вена шаҳрида Баржом ядровий комиссияси йиғилишини ўтказилишидан олдин,  Европа  Эронга қарши санкцияларни қайта тикланганида, Баржом дастуридаги Эрон ислом жумҳуриятининг манфаатларини қандай қилиб таъмин этишга қодир эканлигини маълум этиши керак деб айтди.

Бугун Вена шаҳрида Эрон, Британия, Германия, Франция, Хитой ва Россия вакиллари ҳамда Европа ташқи сиёсати масъули муовини иширокида Баржом ядровий келишуви комиссияси йиғилиши ўтказилади.

8 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши асоссиз айбловларини такрор этиши билан,  Вашингтон давлатини Баржом ядровий дастуридан чиққан ҳамда келаси 3-6 ой ичида Эронга нисбатан ядровий санкцияларини тиклашиши эълон қилганди.

Трампнинг бу қарори халқаро миқёсида кенг- қамровли даражада қораланди.         

Ёрлиқ