Ғазо бўлгаси ерларининг неча фоизи ҳайдаладиган ерлар?
-
Ғазо бўлгаси ерларининг неча фоизи ҳайдаладиган ерлар?
БМТнинг Озиқ-Овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бир ҳисоботида, сионистик режимнинг уруши Ғазо секторида қишлоқ хўжалигини вайрон қилганини маълум қилди.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) сешанба куни эълон қилган ҳисоботида, ўтган март ойида ўтказилган таҳлилларга кўра, "уруш натижасида Ғазо ерларининг атиги 4,6 фоизи ҳайдаладиган.
Х хабарда айтилишича, эркин майдонлари тақчиллиги туфайли фермерлар чодирлар орасидаги вақтинчалик ер участкаларида ёки бузилган уйлар вайроналари устида деҳқонгчиликка ўтган.
Эслатиб ўтамиз, сионистик режими 2023-йил 7-октябрда Ғазо секторига қарши иккита асосий мақсадни кўзлаган ҳолда уруш бошлага эди: ҲАМАС ҳаракатини йўқ қилиш ва минтақадан сионист асирларини қайтариш, аммо бу мақсадларига эриша олмади ва асирларни алмашиш бўйича ҲАМАС ҳаракати билан келишувга эришишга мажбур бўлди.
2025-йилнинг 19-январда ҲАМАС ва Исроил режими ўртасидаги келишувга асосан Ғазо секторида ўт очишни тўхтаиш тартиби ўрнатилди ва бир қанча асирлар алмашилади. Бироқ кейинчалик сионистик режими ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаранинг иккинчи босқичига киришдан бош тортди ва ўт очишни тўхтатиш қоидаларини бузган ҳолда, 2025-йил 18-март куни Ғазо секторига ҳарибй тажовузини қайта бошлади.