май 29, 2018 17:22 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари
    Инқилоб раҳбари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари бир гуруҳ эронлик талабаларнинг қизғин тўпламида ёшлик руҳияси, таъсирчан ўзликнинг ҳиссиёти, талалабаларнинг иймон - армонлари ва бу йўлдаги саъй -ҳаракталари келажакка умид қилишдан ташқраи Исломий Эрон тараққиётининг асли омили ҳисобланади деб таъкидладилар.

Кеча Исломий Инқилоб музаза раҳбари Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  эронлик талабаларнинг маданий, сиёсий, илмий, ижтимоий  ташкилотларининг юзлаб намояндалари билан самимий учрашувида ёшлик руҳияси, таъсирчан ўзлик ҳиссиёти ҳамда ёш авлод ва талабаларнинг иймон-армонлари йўлидаги  саъй-ҳаракталарини келажакка умид қилишнинг асли сабаби бўлганига тўхталиб, дедиларки  мамлакатдаги  имкониятлар ва потенсиалларга эътибор бериб, орзу-армонлар томон йўл олишни   янада қатъийроқ ва жиддийроқ тарзда давом эттириш керак.

Ул Зот  шунингдек шубҳасиз исломий тузум ҳатти ҳаракатини тараққиёт сари йўл олганини баён этиб, яхши ва порлоқ келажак бугундан бошланади ва бу масала ёшларга тааллуқлидир, аммо  ушбу мақсадга эриша олишнинг асосий шарти энг аввало тўғри йўлда доимий ҳаракат қилиш ҳисобланади деб айтдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  ўзига ишонч, баён қилиш ва амалда уни рўёбга чиқаришни исломий тузумнинг бошқа армонларидан эканлигини айтиб,  эркинлик бўлмаганида маънавий ривожланиш ва жомеадаги тараққиёт муяссар бўлмайди, аммо эркинликнинг ўзи ҳам  қонун ва махсус бир чорчубага эҳтиёж сезади зероки  қонун ва махсус чорчуба мавжуд бўлмаганида  тартибсизлик ва хаос вужудга келиши мумкин деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  илм, технология  соҳаларидаги Исломий Эроннинг кўринарли ривожланиши ҳамда  бу йўналишда ёш алводнинг муҳим ролига ишора қилиб, ушбу ривожланиш ва ютуқлардан қониқмай, мамлакат имкониятларини инобатга олиб ифтихорли бу йўл ва ҳаракатни қудрат ва суръат билан давом эттириш зарур деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ