Эрон ислом жумҳуриятида қадр кечаларининг биринчи кечаси шукуҳли ва қизғин ўтказилди 
(last modified Mon, 04 Jun 2018 13:10:19 GMT )
июн 04, 2018 18:10 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳуриятида қадр кечаларининг биринчи кечаси шукуҳли ва қизғин ўтказилди
    Эрон ислом жумҳуриятида қадр кечаларининг биринчи кечаси шукуҳли ва қизғин ўтказилди

Эрон ислом жумҳуриятида фазилатли қадр кечаларининг биринчи кечаси Эронлик мўмин мусулмонлар томонидан шукуҳли ва қизғин ўтказилди. 

Имомларларнинг издошлари якшанба куни кечқурун муборак рамазон ойининг 19-кечасини Эроннинг масжидларида, зикрхоналарда, Ҳусайнияларда ва бошқа диний ибодат қиладиган жойларда йиғилиб, тонг саҳаргача қуръон тиловат қилиб, илоҳий аъзам исмларини ва дуоларни айтиб ўтказишди. 

Аҳли байт а.с нинг маддоҳлари ҳам тақводорлар мавлоси ҳазрати Али а.с ҳақларида марсиялар айтишди. 

Эрон шимолий шарқидаги Муқаддас Машҳад шаҳрида ҳам Жаҳон шиаларининг саккизинчи имоми ҳазрати Имом Ризо а.с нинг ҳарамлари зиёратчиларлар билан тўлиб тошди ва қадр кечасини қуръон қироати ва аллоҳ таолога дуолар ва муножот қилиб ўтказишди.  

Қадр кечаси фазилатли кеча бўлиб, мусулмонлар ушбу кечани бедорликда дуо ва ибодат қилиш билан ўтказишади.

Қадр кечаси Рамазон ойи ичига яширилган энг фазилатли, минг ойдан яхшироқ, гуноҳлар кечириладиган, дуолар ижобат бўладиган кечадир. Қуръони Карим шу кечада нозил бўла бошлаган. Бу кечада айниқса ибодатга ғайрат қилинади, Аллоҳга кўплаб ҳамд-зикрлар айтилади, гуноҳлар учун мағфират сўралади. 

Рамазон ойидаги Қадр кечаси фазилат бобида минг ойдан афзал ва мўътабардир, бу кечада қилинган ибодатлар минг ойда қилинган ибодатлардан яхшироқдир. 

Ёрлиқ