Руҳоний: Қуддусни озод этиш Эрон халқи ва бошқа мусулмонларининг муқаддас армонидир
(last modified Thu, 07 Jun 2018 12:19:49 GMT )
июн 07, 2018 17:19 Asia/Tashkent
  • Руҳоний
    Руҳоний

Эрон ислом жумҳурияти президенти дедики, Халқаро Қуддус санаси зулм- истибдодга қарши мазлумлар фарёди ҳамда 70 йилдан бери ўз уй -манзилларидан маҳрум бўлган ва қочқинликка юз тутган мазлум халқни ҳимоя қилишнинг тарихий кунидир.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Халқаро Қуддус куни остонасида қилгбилдирган мурожаатида  шу йилги Қуддус кунини   фарқ қилувчи хусусиятларига ишора этар экан, шу йил  Фаластин сарзаминини ишғол этилганлигининг 70 чи йиллигига тўғри келишига қўшимча, барча Халқаро қонунларга зид равишда АҚШ давлатини юзсизлик билан   барча мусулмонлар  учун муққадас макон бўлган Байтулмуқаддас сарзаминини  босқинчи сиоинстик режимининг пойтахти сифатида тан олишига шоҳид бўлдик деб таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний шунингдек  жорий йили  Фаластин халқига қарши янада зулм- истибдодни ошганлигига шоҳид бўлдик, хусусан Ғазо халқига нисбатан кўп ноинсоний жиноятлар содир этилди ва бошқа томондан  ўтган ойлар ичида сионистик режими раҳбарларини у ё бу мамлактага бориб Эронбадбинлик, Эрондан қўрқитиш ҳатти ҳаракталари ҳамда  Эроннинг буюк халқи манфаатларига зид сиёсаларини янада ошгганлиги маълум бўлди деб изоҳлади,.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эроннинг барча халқи  Халқаро Қуддус кунидаги кўча намойишларда кенг қамровлми даражада  қатнашиб сионистик режимига хитобан Фаластин сарзамини ва Қуддуси шарифни эсдан чиқармагани ҳамда Қудудси шарифни озод этиш илгаригидек Эрон халқи ва барча мусулмонларнинг энг асосий ва муқаддас армонлари эканлигини эълон қилишларига тўхталиб, Фаластин халқини ўз уй -жойларига қайтишлари ҳамда мусулмонларнинг биринчи қибласи бўлмиш Қуддуси шарифда намоз ўқишларининг вақти яқинлашмоқда деб таъкидлади.

Ёрлиқ