Теҳрон жума намозининг имоми: Эрон мустаҳкам ракета қудратига эга бӯлган давлатдир.
(last modified Fri, 08 Jun 2018 11:55:48 GMT )
июн 08, 2018 16:55 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намозининг имоми: Эрон мустаҳкам ракета қудратига эга бӯлган давлатдир.

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми деди: Эрон Ислом Жумҳурияти мустаҳкам ракета қудратига эга бӯлган давлатдир. У хоҳлаган миқдорда ракета ишлаб чиқаради ва ракеталарининг масофа қамровини ӯзи истаганича кучайтиради.

Халқаро Қудс куни билан бир пайтга тӯғри келган бугунги Теҳрон жума намозининг хутбаларида оятуллоҳ Аҳмад Хотамий сионистик режимнинг барбод бӯлиши ҳақида ишонч билдириб деди: Америка ва сионистик режим ислом ва Аллоҳ таъолонинг муштарак душманларидир. Улар Фаластин масаласини унутиш, ёхуд бу муҳим масалани араблар муаммоси дея талқин қилиш учун ҳийла-найранг тӯқиб чиқармоқдалар. Аммо бугун сионистик режим шунчалик тубанликка юз тутганким, унинг бош вазири Европада ӯзига ҳамтовоқ излаб сарсон-саргардон юрибди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми илова қилди: Халқаро қудс кунидаги кӯча намойишлари фақатгина сионистик режимга  эмас, балки Америка, минтақадаги мустабид келишувчилар ҳамда мусулмонларга қарши Америка-Сионистик режим—Саудия арабистони учлигини вужудга келтирган кишиларга қарши норозилик эди.

 

Ёрлиқ