Вилоятий: АҚШ элчихонасининг кўчирилиши Сионистлар ва Салибчилар иттифоқининг бирлашган рамзидир
(last modified Sat, 09 Jun 2018 12:54:11 GMT )
июн 09, 2018 17:54 Asia/Tashkent
  • Вилоятий: АҚШ элчихонасининг кўчирилиши Сионистлар ва Салибчилар иттифоқининг бирлашган рамзидир
    Вилоятий: АҚШ элчихонасининг кўчирилиши Сионистлар ва Салибчилар иттифоқининг бирлашган рамзидир

Американинг Телавивдан ўз элчихонасининг Қудсга кўчириши Сионистлар ва Салибчилар иттифоқининг машҳур тимсолидир. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчисига кўра, Американинг Телавивдан ўз элчихонасининг Қудсга кўчириши Сионистлар ва Салибчилар иттифоқининг машҳур тимсолидир. 

Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий кеча жума куни Халқаро Қудс кунига бағишлаб ўтказилган кўча намойишларидаги чиқишида мухбирлар билан суҳбат ўтказиб шундай айтдики,

Сионизм ва Салибчиларнинг издошлари Исломга қарши ва мусулмонларнинг биринчи қибласига қарши кураш олиб бориш мақсадида ўзаро бирлашди. 

Вилоятининг маълум қилишича, Қудс куни Исломнинг азаматлигини ва буюклигини намоён этадиган кундир. Дунё мусулмонлари Халқаро Қудс кунида Сионистларнинг мусуломонларнинг биринчи қибласини ишғол этишга қаратилган ҳаракатларига эътироз билдириб  бутун дунё бўйлаб кўча намойишлари ўтказишади.