июн 12, 2018 18:26 Asia/Tashkent
  • Ғуломали Хушрў
    Ғуломали Хушрў

БМТдаги Эрон ислом жумҳуриятининг доим намояндаси Ўрта Шарқ ва Эрон борасидаги АҚШнинг мантиқсиз, хавфли ва хом тасаввурларини таъкидлади.

БМТдаги Эрон ислом жумҳуриятининг доим намояндаси Ғуломали Хушрў Truthdig сайтига берган интервьюсида  АҚШни Ўрта Шарқда нуфузини оширишда кучсиз эканлиги ва  Ироқ, Афғонистон, Яман ё Сурияда ҳатто бир қишлоқда ҳам конструктив бир қудратга эга бўлмаганига ишора қилиб, Вашингтон давлатини Халқаро қонунлар ва муҳим келишувлар хусусан Баржом дастури ва Ал-Жазоир декларациясини оёқ ости этган мамлакат сифатида тилга олди.

Ғуломали Хушрў ўз сўзларида  минтақа ва Эрон қаршисидаги АҚШ давлатининг сиёсатларига ишора қилар экан, дедики, Вашингтон таҳдид, босим ва бошқа давлатлар ички ишларида дахолат қилишдан сўз очади, ҳол буки бу сиёсатлар анчадан бери минтақада мағлубиятга учраган ва ўта хавфли ва кўпхаражатли сиёсатдир.

БМТдаги Эрон ислом жумҳуриятининг доим намояндаси  Баржом ядровий дастурига нисбатан АҚШнинг олдинги президенти Барак Абаманинг ўз ваъдаларига хилоф амал қилганига ишора қилиб, уша аввалдан бери АҚШ Баржом ядровий дастури доирасидаги ўз мажбуриятларига қарши ҳаракат қила бошлаганди деб изоҳлади.

БМТдаги Эрон ислом жумҳуриятининг доим намояндаси Яманнинг ҳозирги вазиятига тўхталиб, Ол Сауд режимини ҳарбий ҳужуми ва можаролар келтириб чиқаргани ҳамда  Яман муаммосини фақат ҳарбий йўллар билан ҳал этиш мумкинлигини иддаол қилаётгани Яман масаланини осойишта йўл билан ҳал қилиш жараёнини бош берк кўчага юзмаюз этган деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ