Ҳасан Руҳоний ва Эммануэл Макрон телефон орқали мулоқот қилишди
Эрон ислом жумҳурияти президенти ва Франция президенти телефон орқали қилган мулоқотларида икки томонлама, минтақавий ва ядровий келишувга боғлиқ масалалар ҳақида суҳбатлашишди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти ва Франция президенти телефон орқали қилган мулоқотларида икки томонлама, минтақавий ва ядровий келишувга боғлиқ масалалар ҳақида суҳбатлашишди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний сешанба куни Франция президенти Эмануэл Макрон билан ўтказган телефон мулоқотида Европанинг жумладан Франциянинг ядровий келишувни сақлаб қолишдаги ёндашувларини юқори баҳолаб шундай таъкидладики,
ушбу баёнотлар Эроннинг ядровий келишувдан манфаатдорлиги йўлида, амалий ҳал этилиши учун тегишли чора-тадбирларни кўриш лозим бўлади.
Эрон президенти амалий ҳал этиладиган таклифларнинг тақдим этилиши учун вақтнинг чекланганига ишора қилиб шундай таъкидлаб ўтдики, ушбу юксак даражадаги дипломатик ҳаракатлардан келиб чиққан натижаларни бир томонлама ҳаракатлар билан йўқ қилишга рухсат бериб бўлмайди.
Унга кўра, агар Эрон ушбу келишувдаги имтиёзлардан фойдалана олмаса, амалда ушбу келишувнинг ижросида қолиши, Эрон учун ҳеч қандай маъно касб этмайди. Шундан келиб чиқиб мазкур битимда қолишни имкони йўқ бўлади.
Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам ушбу телефон суҳбатида Парижнинг ушбу халқаро келишувга содиқ эканлигини яна бир бор таъкидлаб, мазкур ядровий келишувни сақлаб қолиш учун бор куч-имкониятларини ишга солиб саъй-ҳаракат қилишини қайд этди.