Америка минтақада мағлубиятга учраган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i35110-Америка_минтақада_мағлубиятга_учраган
АҚШнинг Ғарбий Осиё минтақаси учун харж қилган 7 триллион доллари натижасиз бўлган.
(last modified 2018-08-22T17:55:33+00:00 )
июн 15, 2018 17:34 Asia/Tashkent
  • Америка минтақада мағлубиятга учраган

АҚШнинг Ғарбий Осиё минтақаси учун харж қилган 7 триллион доллари натижасиз бўлган.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари жума куни Фитр ҳайити намозида қилган хутбаларида муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Эрон халқи ва Ислом умматини  табриклаб дедилар: "АҚШ президентининг эътирофи кўрсатмоқдаки, катта шайтон ўзининг ушбу ҳамма  ҳаракатлари билан ўзининг мақсадига эришмаган ва бундан кейин ҳам қанчалик пул харж қилмасин, ўзининг мақсадларига етолмайди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Эронга қарши шайтоний қудратларнинг доимий фитналари Эрон халқининг матонати, иқтидори, истиқлоли ва баланд тафаккуридан хавотир олишларидан эканлигини таъкидлаб, шундай буюрдилар: "Албатта, бу қудратлар ўзларининг ҳаракатларини қилишади, аммо ҳамиша мағлуб бўлишади."

Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари Эрон халқи бедор ва ҳушёр бўлиши ва фитналарни таниши лозимлигини таъкидлаган ҳолда илова қилдилар: "Бугунги кунда душманнинг асосий фитналари халқни чарчатиш ва умидсиз қилиш учун иқтисодий босимлардан иборатдир."