Эрон ва Арманистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликларнинг кенгайиши
(last modified Sat, 16 Jun 2018 13:59:37 GMT )
июн 16, 2018 18:59 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Арманистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликларнинг кенгайиши
    Эрон ва Арманистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликларнинг кенгайиши

Арманистон президенти Эрон ислом жумҳурияти билан иқтисодий соҳада икки томонлама ҳамкорлик қилишни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашни истади. 

Исна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Армен Саргисиян жума куни Эроннинг Еревандаги элчиси Саййид Козем Сажжодий билан учрашганда шундай айтдики, мавжуд имкониятлар ва потенциаллардан икки томонлама алоқаларни кенгайтиришда хусусан иқтисодий соҳадаги алоқаларни янада ривожлантириш йўлида қўллаш лозим. 

Арманистон президенти Европа ва Америкадаги арманларнинг кенг миқёсдаги фаолиятларига ишора қилди ва Эрондаги арманларнинг жаҳондаги бошқа арманлар билан яхши ҳамкорлик қилишига алоҳида тўхталиб, икки юртнинг ушбу имкониятларидан қулай фойдаланиш ва уларнинг сармоя киритишлари учун жалб этишни таъкидлади. 

Эроннинг Арманистондаги элчиси ҳам икки мамлакатнинг дўстона ва сиёсий муносабатларига ишора қилиб, Эрон ва Арманистоннинг юқори мартабали расмийларининг барча соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш учун иродалари иқтисодий фаолиятларни марказлаштириш ва икки давлат ўртасида эришилган англашув меморандувларини ижро этилишини таъкидлади. 

Ёрлиқ