Қосемий: Эрон Афғонистонда ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувнинг давом этишини истайди
-
Қосемий: Эрон Афғонистонда ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувнинг давом этишини истайди
Баҳром Қосемий Афғонистон давлати ва Толибон гуруҳи ўртасида рамазон ҳайити муносабати билан ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувларини юқори баҳолади
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Афғонистон давлати ва Толибон гуруҳи ўртасида рамазон ҳайити муносабати билан ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувларини юқори баҳолади ва оташкесмни яна узайтиришни ҳамда икки тарафни мазкур оташкесм бўйича эришилган келишувга содиқ бўлишларини истади.
Баҳром Қосемий якшанба кунги чиқишида, ўқ отишни тўхтатишнинг давом этиши Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш йўлида ўтказиладиган музокараларга самара ва натижа бағишлашига замин яратишига умид билдирди.
Афғонистон давлати бир томонлама равишда “Толибон” ҳаракати билан ўт очишни тўхтатиш тартибини яна 10 кунга узайтирди. Ярашув муддати 20 июнда тугаши керак эди.
Аввалроқ мамлакат президенти Ашраф Ғани Рамазон ойи якунланаётгани ва муборак Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан 11 июндан 19 июнгача Толибон гуруҳи билан вақтинчалик ярашув эълон қилган эди.
Афғонистон президенти 16 июн кунида ушбу ярашув узайтирилишини маълум қилганди. Ўз навбатида “Толибон” ҳам Рамазон ҳайитининг илк 3 куни ўт очишни тўхтатишини эълон қилган эди.