Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Американинг ҳақиқий моҳияти ҳақида билдирган баёнотлари
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни эрталаб Эрон парламентининг раиси, намояндалари ва бошқа ишчи-ходимлари билан учрашган чоғларида Американинг моҳияти ва мақсадларини баён этдилар.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Американинг ҳақиқий моҳияти ҳақида билдирган баёнотлари”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни эрталаб Эрон парламентининг раиси, намояндалари ва бошқа ишчи-ходимлари билан учрашган чоғларида Американинг моҳияти ва мақсадларини баён этдилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари халқаро зўравонларнинг қабиҳ ва разил ҳаракатларининг кун сайин ошкор бўлаётганига ишора қилиб шундай айтдиларки, Американинг минглаб болаларни ўз оналаридан ажратиб қўйишга қаратилган жиноятларини кўз олдизга келтириб тасаввур қилиш, инсонни тоқатсиз қилади. Бироқ, америкаликлар ярамаслик ва пасткашлик билан фарзандларни оналаридан ажратиб муҳожир қилиб қўймоқда. Ул ҳазрат тараққий этган қурол-яроқларга эга бўлган бир қанча мамлакатларнинг мазлум Яман халқининг ихтиёридан, бир портни тортиб олиш учун қонли жиноятларни содир этишлари ҳам, жаҳон зўравонларининг яна бир разолат ва жирканч ишларидан ҳисобланади деб атадилар. Ушбу инсониятнинг душманлари Эрон халқининг адолатни талаб қилиши ва ушбу йўлда қатъиятлик кўрсатгани боис, исломий жумҳурият билан ҳам душманлик қилишади.
Аммо, Эрон миллати, илоҳий марҳамат билан ички мустаҳкамликни ва бирликни сақлаган ҳолда, Америка ва бошқа душманлар устидан ғалаба қозониши муқаррардир. Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, оқил, етук ва тўғри йўлда бўлган Эрон парламенти терроризм ёки пул ювишга қарши кураш олиб бориш сингари мавзуларда мустақил равишда қонунларни ишлаб чиқиши керак. Айрим халқаро келишувлар ва конвенциялар билан бўладиган муносабатларда тўғри йўлни тушунтириб шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ушбу битимлар дастлаб йирик қудратларнинг маслаҳатлашув хоналарида, уларнинг манфаатларини таъминлаш учун тайёрланади. Сўнгра эса, ҳамкор давлатлар ёки бўлмасам қарам бўлган давлатларнинг ушбу келишувга қўшилишлари билан, мазкур битим халқаро тус олади. Агар ушбу келишувни Эрон сингари мустақил мамлакатлар қабул қилмаса, 150 та мамлакат ушбу битимга қўшилди сизлар бўлса ушбу келишувни инкор этияпсиз деб, мазкур мамлакатга қарши ҳужум бошлашади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари АҚШ ва халқаро зўравонлар ҳақида билдирган фикрлари, инсоният душманларининг ҳақиқий моҳиятини таниб олишдан далолат қилади.
Душман айни пайтда минтақанинг сиёсий харитасини ўзгартириш учун тузган режасида, терроризмга қарши кураш олиб боришни баҳона қилиб ўзининг яккаҳукмронлик ва шайтоний мақсадларини кўзлайди. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёнотлари муҳим ва аҳамиятли жиҳатларни ҳам қамраб олади. Зўравон қудратларнинг фитналарига қарши курашда барча томонлама эътибор қаратиш лозим бўлади. Чунки, уларнинг мақсади жуда мураккаблашган бўлиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ёки терроризмга қарши курашиш ва демократияни ҳимоя қилиш каби ёлғон иддаолар билан чиқишади. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг парламент намояндалари билан учрашган чоғларида билдирган баёнотлари ўтган тажрибаларни эсга олиш ва шунингдек, Американинг ҳозирги ҳатти-ҳаракатлари бўйича билдирган нуқтаи назарида ҳозирги воқеъликларни ҳам четда қолдирмаслик талаб этилади. Албатта, Америка қўшма штатларининг халқаро конвенциялар ва келишувларга нисбатан ўз мажбуриятларини ижро этмаслигидаги ҳақиқатларнинг моҳияти ҳамма учун ўз исботини топди. Америка Париж шартномасидаги иқлим конвециясидан чиқишини эълон қилишидан кейин, яна бир бор халқаро мажбуриятларни поймол қилиш доирасида, Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдан чиқди.
АҚШ сешанба куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши таркибидан чиқишини эълон қилди. Қўшма Штатларнинг ушбу қарорини қатор мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар танқидий баҳолашмоқда. Европа иттифоқи ҳам танқидий баёнот берди. Америка инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқиши бўйича қарорини инсон ҳуқуқлари кенгашида Исроил режимининг Фаластин миллатига қарши содир этаётган жиноятлари муҳокама этилганидан кейин маълум қилинди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари айтганларидек, Эрон миллатининг душманлари ва Америка қўшма штатлари зўравон ва божталаб қиладиганлар бўлиб, шубҳасизки, Эрон ислом жумҳуриятининг масъуллари, миллати ва тизими ҳеч қайси бир зўравон ва божталаб қиладиганларнинг амрига бўйсинмайди ва уларга таслим бўлмайди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.