Теҳрон жума намозининг имоми: Американинг Эронга қарши санксиялари Трампни обрусизлантиради.
Теҳрон жума намозининг муваққат имоми: Американинг Эронга қарши эҳтимолий санксияларига ишора қилиб, деди: бу санксиялар Америка ва унинг президенти Доналд Трампни обрусизлантиришдан бошқа нарсага ярамайди.
Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳҳиди Кирмоний Теҳрон жума намозининг хутбаларида Америка бошлиқ мустабид давлатларнинг Исломий инқилобга зарба бериш учун барча имкониятлардан фойдаланишаётганини таъкидлаб, деди: душманлар ӯзлари Яман, Фаластин ва айрим мазлум мамлакатларда жиноят содир этаётган усулда нобуд бӯлишади.
Шунингдек у жаҳон мустабид давлатларининг ҳийла-найранглари қаршисида сергакликни қӯлдан бермасликка чақириб, илова қилди: Америка фақат ӯзининг манфаатини ӯйлайди. Шу сабабли у ӯзи имзолаган ҳар қандай шартномани осонлик билан бузиши мумкин.
Теҳрон жума намозининг муваққат имоми Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳҳиди Кирмоний Америка президенти Трампнинг муҳожирларга қарши сиёсатига тӯхталиб, изҳор қилди: Трамп ва Американинг бошқа раҳбарлари олиб бораётган сиёсатнинг асосий моҳияти зулм, ситам ва жиноятдан иборат.