Ироқчи: Европа Эрон халқининг ишончини қозониш учун ҳаракат қилиши лозим
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ӯринбосари пайшанба куни Брюссел шаҳрида бӯлиб ӯтган Эрон ва Европа халқаро иқтисодий ҳамкорликлар иккинчи йиғилишида деди: Европа Эрон халқининг ишончини қозониш учун ҳаракат қилиши лозим, зеро Эрон халқининг аксарияти европаликларга ишонишмайди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Саййид Аббос Ироқчи йиғилиш аҳлига эслатдиким: Эронликлар Американинг Баржом шартномасидан чиқишини "Яхши ва ёмон политсиячи" ӯйинига ӯхшатишади. Уларнинг фикрича бунда яхши политсиячи ролини Европа ӯйнади.
Эрон Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ӯринбосари санксиялар ва Баржом ҳеч қачон бир қаторга жойлашмаслигини қатъий таъкидлади.
Америка президенти жорий йилнинг 8 май куни Эронга нисбатан туҳматларини яна бир маротаба такрорлаб, мамлакатининг Баржомдан чиқиши ва келажак 3-6 ой ичида Эронга қарши санксияларнинг қайтарилишини эълон қилди.
Трампнинг бу қарори мамлакат ичкариси ва халқаро миқёсда қатъий норозиликларга сабаб бӯлди.
Баржом иштирокчилари бӯлган Британия, Франсия, Россия, Хитой, Германия ва Европа Иттифоқи бу халқаро шартномани қӯллаб-қувватлашларини изҳор қилишди.
Кейинги ҳафталар давомида Эрон ва Европа Американинг Баржом келишувидан чиқиб кетганидан кейинги даврда бу халқаро шартномани сақлаб қолиш мавзусида музокаралар олиб бормоқда.