Баҳром Қосемий: Ядровий келишув ҳанузгача ўз кучида турибди
-
Баҳром Қосемий: Ядровий келишув ҳанузгача ўз кучида турибди
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Американинг ядровий келишувдан чиқишига қарамай ушбу халқаро битим ҳанузгача ўз кучида турибди ва ҳамкорлик қилиш йўллари ҳақида музокаралар ҳам давом этмоқда.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий душанба куни маҳаллий ва хорижлик мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманида ядровий келишувнинг ваҳимали тус олганлиги ҳақидаги баёнотларга муносабат билдириб, ядровий келишув айни пайтда барқарор давом этмоқда деб айтди.
Баҳром Қосемийнинг қўшимча қилишича, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп ядровий келишувдан чиқишини эълон қилиши билан, АҚШ давлати ушбу халқаро келишув доирасидаги мажбуриятларини қабул қилмади ва ўз зиммасидаги вазифаларни ижро этмади.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби, Россия ва Саудия арабистонининг ОПЕКнинг охирги йиғилишида нефт ишлаб чиқариш ҳажмини янада ортириш учун маслаҳатлашувлар ўтказишганини ва ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий ишлар бўйича ўринбосарининг рус расмийлари билан ўтказган суҳбатларининг аҳамияти хусусида берилган саволга жавобан шундай айтдики,
агар ОПЕК бўладими ёки Нефт вазирлигига боғлиқ бўладиган нефт вазияти бўйича ҳолатлар ҳар доим ушбу йўналишда ўзларининг масъулиятларини ижобий ҳал этиб келган. Аммо, ташқи ишлар вазирлиги агар лозим бўлса Россия билан ОПЕКнинг нефт ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириши ҳақидаги қарори юзасидан фикр алмашиб олиши мумкин.