Инқилоб муаззам раҳбари: Инсон ҳуқуқлари соҳасида Эрон ғарблик жиноятчилар олдида талабгордир
Эрон суд ҳокимиятининг зўравон душманлар олдида Эрон миллатининг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш учун олиб бораётган фаолиятларидан хурсанд эканлигини билдириб шундай айтдики, инсон ҳуқуқлари соҳасида исломий жумҳурият ғарблик жиноятчилар олдида талабгор ва ҳақдордир.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эрон суд ҳокимиятининг зўравон душманлар олдида Эрон миллатининг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш учун олиб бораётган фаолиятларидан хурсанд эканлигини билдириб шундай айтдики, инсон ҳуқуқлари соҳасида исломий жумҳурият ғарблик жиноятчилар олдида талабгор ва ҳақдордир.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни Эрон Суд ҳокимиятининг раиси ва масъуллари билан учрашган чоғларида Американинг жаҳоннинг турли минтақаларидаги инсон ҳуқуқларини поймол этишларига ҳамда
Франция ва Англиянинг Африка қитъасидаги ва Ҳиндистондаги жиноятларига ишора қилиб шундай айтдиларки, шу йилларда ҳам ғарбликлар Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳини ҳимоя қилишдаги ёндашувлари шуни кўрсатмоқдаки, улар инсон ҳуқуқлари ҳақида иддао қилаётган даволарининг бари ғирт ёлғондан иборатдир.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, бугун дунёда ғаламизлик ҳаракатларига қаратилган пропаганда ва тарғибот-ташвиқот ишлари оқлаб кўрсатилади ва мутлақо ботил ишлар эса ҳақиқат қилиб кўрсатилади.
Аммо, афсуски бизнинг кўплаб идораларимиз оммавий ахборот воситаларида аниқ ва моҳирона ишларга эътиборсизлик билан қарашмоқда ва умумий ишонч мавзусини жалб этишда камчиликларга йўқ қўйишган.
Ул ҳазрат тўғри тарғибот-ташвиқот ишларидаги заруратлар хусусида шундай айтдиларки, бугун Эрон Суд ҳокимияти хорижлик душманлар томонидан ва ички ғофилликлар туфайли ахборот воситалари томонидан шиддатли босимга учрамоқда.