Ғуломали Хушру: Эрон Афғонистонда барқарорлик ўрнатилишини ҳимоя қилади
-
Ғуломали Хушру: Эрон Афғонистонда барқарорлик ўрнатилишини ҳимоя қилади
Эрон Афғонистонда барқарорлик ўрнатилиши ва мамлакат тараққиётини кўзлайдиган ҳар қандай лойиҳа ва саъй-ҳаракатларни қўллаб қувватлайди.
Эроннинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги намояндаси Афғонистонда хавфсизликни таъминлашни ушбу мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига боғлиқ деб атади ва шундай айтдики, Эрон Афғонистонда барқарорлик ўрнатилиши ва мамлакат тараққиётини кўзлайдиган ҳар қандай лойиҳа ва саъй-ҳаракатларни қўллаб қувватлайди.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ғуломали Хушру сешанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашида Афғонистон мавзусига бағишлаб ўтказилган йиғилишда шундай айтдики, афсуски ҳанузгача Афғонистонда хавфсизлик масаласи жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.
Хавфсизлик вазиятини мустаҳкамлаш Афғонистонда иқтисодий-ижтимоий ривожланиш ва узоқ муддатли барқарорликнинг асосий заруриятларидан бири ҳисобланади.
Эроннинг БМТдаги намояндасининг таъкидлашича, ушбу муаммоларни бартараф этиш учун Афғонистон миллий бирлик давлати халқаро ҳамжамиятнинг қатъий ва кучли ҳимоясига эҳтиёж сезади.
Ушбу йўлда Эрон қўшни мамлакат сифатида Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишида ўз ҳиссасини қўшади ва қўллаб-қувватлайди.