Руҳоний: Ёмон ниятлилар Эрон миллатига таслим бўлади
Эрон исломий жмҳурияти президентига кўра, душман таҳдидларини бартараф этиб, қулай фурсатга айлантириш керак. Негаки, ёмон ниятлилар тез орада Эрон миллатига таслим бўлишади.
Ҳасан Руҳоний пайшанба куни Эрон жанубидаги Бандар Аббосда Форс кўрфази юлдузи деб аталадиган нефтни қайта ишлаш заводининг иккинчи фазасининг очилиш маросимидаги чиқишида шундай айтдики, бугун тарихнинг муҳим даврларидан бири ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, душман таҳдидларига қарши қатъиятлик билан курашиш лозим бўлади ва ушбу вазиятни қулай имкониятга айлантириш керак бўлади.
Эрон президенти санкция ва босимларни, ташаббускорлик, ижодкорлик, ишлаб чиқариш учун қулай фурсат ва жаҳоннинг зўравон қудратлари олдида ифтихор бағишлайдиган имконият деб атади. Уннинг қўшимча қилишича, Эроннинг стратегик ўрни ва хавфсизлиги муҳим аҳамият касб этади.
Эроннинг бугунги вазиятини минтақанинг айрим мамлакатлари билан солиштирганда ҳатто Форс кўрфази жанубидаги мамлакатлар билан таққослаганда Эроннинг шароити анчагина яхши эканлигини кўриш мумкин.
Ҳасан Руҳонийга кўра, Форс кўрфази жанубидаги давлатлар Американинг минтақада жойлашиб олиши учун ва унинг ноқонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида ва айрим мамлакатларни талон-талож қилиши учун АҚШ учун йилига 9 миллиард доллар маблағ тўлайди.