Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Юкия Амано билан учрашди
(last modified Thu, 05 Jul 2018 12:05:56 GMT )
июл 05, 2018 17:05 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Юкия Амано билан учрашди
    Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Юкия Амано билан учрашди

Эрон ислом жумҳурияти президенти чоршанба куни Венада Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Юкия Амано билан учрашганида шундай таъкидладики, мазкур халқаро агентликнинг асосий вазифаси халқларнинг тинчлик йўлидаги ядровий технологиялардан баҳраманд бўлишларидаги ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир.

Унга кўра, ядровий келишув Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ва дипломатия учун катта ютуқ эди. Ушбу муваффақиятларнинг давом эттиши барча томонлама мажбуриятларнинг ижро этилишига боғлиқдир. 

Эрон президенти матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Ҳасан Руҳоний Американинг ядровий келишувдан чиқиб кетиши оқибатида, ушбу битимдаги мувозанат издан чиққанига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу шароитда ядровий келишувда қолган тарафлар АҚШнинг мазкур ҳаракатларига қарши қатъиятлик билан туриб, ўз вазифаларига самимона ёндашишлари талаб этилади. 

Эрон президентининг қайд этишича, агар Эрон халқининг ядровий келишувда ҳақ-ҳуқуқлари таъминланмаса, Эроннинг мазкур халқаро келишувда қолиши учун ҳеч қандай далил топилмайди. 

Эроннинг ядровий фаолиятлари ҳар доим тинчлик йўлида бўлган ва бундан кейин ҳам шундай давом этади.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ҳам ушбу учрашувда ядровий келишувни дипломатия соҳасида ва технология жиҳатидан улкан ютуқ деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, мазкур агентлик Эроннинг ядровий келишув доирасида ўз мажбуриятлари тўла-тўкис бажариб келаётганини кўп маротаба таъкидлаган.