Эрон президенти франциялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбат қилди
Эрон талабларини қондириш Баржом ҳамкорликларини давом эттириш учун зарурдир.
ИРНАнинг маълум қилишиича, пайшанба кечаси Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Франция президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали қилган суҳбатида Эрон ядровий келишувини ҳимояси учун Франция томонидан бўлган саъй-ҳаракатларни ижобий баҳолади ва изҳор этди: Баржом келишуви доирасида ҳамкорликларни давом эттириш учун Европанинг таклифлари бизнинг барча талабларимизни ўз ичига олмаган, аммо Венада ушбу заминада бўладиган музокаралар Эрон талабларини қондиришига умидвормиз.
Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам ушбу суҳбат давомида Эрон ядровий келишувига Франция содиқ қолишини ва ушбу келишувнинг барҳаётлиги учун ҳамкорликлар ва музокараларни давом эттириш учун ҳаракат қилишини баён этди.
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Баржом келишувига доир Германия федерал канцлери Ангела Меркел билан ҳам телефон орқали суҳбат қилган.
Эрон президенти ушбу суҳбат давомида Европанинг уч давлати томонидан ядро келишувини сақлаб қолишга доир таклифини “умидсизлик нишонаси” деб баҳолаган.
«Афсуски, билдирилган таклиф масалани зудлик билан ҳал этиш ва ҳамкорликнинг аниқ усулига эга эмас. Унда ЕИнинг аввалги баёнотлари сингари фақатгина умумий мажбуриятлар бор, холос», — дейилади хабарда. Руҳонийнинг қайд этишича, расмий Теҳрон Венада бўлиб ўтадиган ташқи ишлар вазирлари учрашуви натижасидан келиб чиққан ҳолда Европа билан ҳамкорликни давом эттиради.
Унинг сўзларига кўра, 2015 йил имзоланган Умумий ҳаракатлар режаси ўзаро мажбурият бўлиб, Теҳрон 2 ойдан сўнг Европадан ушбу режани давом эттириш борасида аниқ ишораларни кутиб қолади.