Макрон Нетаняҳуга: БМТ сионистик режимни яратганини унутма/ Франция исроиллик компанияларига рухсат бермади
(last modified 2024-10-17T11:30:24+00:00 )
октябр 17, 2024 16:30 Asia/Tashkent
  • Макрон Нетаняҳуга: БМТ сионистик режимни яратганини унутма/ Франция исроиллик компанияларига рухсат бермади
    Макрон Нетаняҳуга: БМТ сионистик режимни яратганини унутма/ Франция исроиллик компанияларига рухсат бермади

Франция президенти сионистик режим кучларининг Ливандаги БМТ тинчликпарвар кучларига ҳужумларини танқид қилиб, Нетаняҳу сиоинстик режим БМТ резолюцияси билан ташкил этилганини унутмаслиги керак деб таъкидлади.

Франция президенти Эммануэл Макрон, сешанба куни ҳукумат вазирлар маҳкамаси йиғилишида, Бенямин Нетаняҳу унутмаслиги керакки, биринчи босқичда бу режим БМТ томонидан яратилган, шу сабабдан ҳозир БМТ қарорлаини эътибориз қолдирадиган вақт эмас деб маълум қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  1947 йил ноябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси Фаластинни икки яҳудий ва Фаластин давлатларига бўлиши режаси тўғрисида резолюқия қабул қилди. Бу резолюция сохта сионистик режимини яратишига олиб келди. Франция мудофаа вазири Себастиян Лекорно душанба куни сионистик режимнинг БМТ ва унинг резолюцияларини ҳурмат қилмаслиги" муаммо" экани ҳақида гапириб, биринчи босқичда сионистик режимни яратаган БМТ резолюцияси мавжуд эди  деб таъкидлади.

Сионистик режим Ливанга бостириб кирганидан сўнг, Франция ва сионистик режим ўртасидаги зиддият кучайди.  Политико нашри ҳам бу хусусда Макрон ва Нетаняҳу ўртасидаги муносабатлар Франциянинг сионистларнинг Ливанга ҳужуми ортидан Ғарбий Осиё можароларнинг минтақадагикенг кўламли урушига айланишидан "қўрқиш"и туфайли кескинлашган деб хабар қилди.

Айни пайтда, сўнгги кунларда, Франция президентининг сионстик режимга қурол эмбаргоси киритиш ҳақидаги таклифидан кейин, Париж ҳукумати Исроил режими  компанияларига денгиз мудофаа саноати кўргазмасида қатнашиш учун рухсат беришдан бош тортди. Сионистик режимнинг Канн тармоғига кўра, ушбу кўргазма кейинги ой Францияда ўтказилиши режалаштирилган деб маълум қилди.

Ёрлиқ