Сионистик режимни қуроллантиришга қаршиликлар; францияликлар ташқи сиёсатда мустақилликка эришадиларми?
АҚШнинг New York Times газетаси ўз таҳлилида: Франция президенти Эммануэл Макроннинг сионистик режимга қурол етказиб беришини тўхтаиш ҳақидаги такрорий баёнотларига тўхталиб, бу баёнотларни Франциянпинг мустақил халқаро қудратга айланиш ниятидан келиб чиққанлигини таъкидлади.
Нью-йрк таймс газетасида келтирилишича: кузатувчиларга кўра, Эммануэл Макроннинг баёнотлари шахсий услубга мос келади. Албатта мустақил халқаро кучга айланиш учун Франциянинг анъанавий идеалини сақлаб қолиш ниятида бўлган услуб. Таҳлилчиларнинг фикрича Макроннинг обрўси асосае мана шу дадил ва баъзан бузғунчи ташқи сиёсати билан боғлиқ."
Ғарбий Осиё бўйича эксперт ва Франциянинг "Jan Jaure Foundation" таҳлил маркази аъзоси Девид Халфа ҳам қуйидагича фикр билдиради: бу сўзлар Франция дипломатиясининг Исроил режимига нисбатан равшанлигига савол белгисини қўяди.
Қолаверса Байрутдаги Франция Sent-Jozef университетининг Ғарбий Осиё тадқиқотлари професори Карим Эмил Байтор ҳам ташқи сиёсатда ҳар икки томонни ҳам рози ва қониқтиришга интилсангиз, натижада иккала томонни ҳам ўзингиздан узоқлаштирасиз деб изоҳдади.
Франция ташқи сиёсати бўйича эксперт ва Карнеги тинчлик фонди аъзоси Рем Мумтоз ҳам деди: Эммануэл Макрон хаёлпараст эмас ва унинг сўзлари АҚШ ҳукуматининг Исроил режимини ҳарбий қўллаб-қувватлашига таъсир қилмаслигини яхши билади. Аммо бу билан у бутун дунёга Франция ва балки европаликларнинг АҚШдан бошқача позицияга эга эканлиги ҳақида аниқ хабар ва мурожаат юборади.