Лорижоний: Минтақа масалаларини ҳал этишда ташқи кучларга эҳтиёж йўқ
-
Лорижоний: Минтақа масалаларини ҳал этишда ташқи кучларга эҳтиёж йўқ
Қатарни қамалга олиш ҳаракатларининг давом эттирилишини нотўғри сиёсат деб атади ва шундай маълум қилдики, минтақа масалалари ўзаро суҳбат ва музокаралар орқали ўз ечимини топади
Эрон парламенти раиси Теҳронда Қатар элчиси билан учрашганида минтақавий масалаларнинг маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал этилишини таъкидлаб шундай айтдики, ташқи кучларнинг минтақа масалаларида аралашувига эҳтиёж йўқ.
Эрон парламенти раиси Али Лорижоний якшанба куни Қатарнинг Теҳрондаги элчиси билан хайрлашув мақсадида учрашганида шундай қўшимча қилиб ўтдики, хорижлик қудратларга минтақа ишларида аралашишлари учун рухсат бериб бўлмайди.
Негаки, агар улар минтақанинг ички ишларига аралашгудек бўлишса, ундай ҳолда минтақа халқлари ва давлатлари ўртасида ихтилофлар ва фитналар келтириб чиқаришади.
Лорижоний Қатарни қамалга олиш ҳаракатларининг давом эттирилишини нотўғри сиёсат деб атади ва шундай маълум қилдики, минтақа масалалари ўзаро суҳбат ва музокаралар орқали ўз ечимини топади.
Қатарнинг Теҳрондаги элчиси ҳам икки юрт ўртасидаги алоқаларнинг хусусан сиёсий ва иқтисодий соҳадаги муносабатлар олдингидан кўра янада яхшиланишига умид билдирди.