Қосемий: Вилоятийнинг Путин билан музокарасидаги мавзу тафсилотлари эълон қилинмаган
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлари бўйича маслаҳатчисининг Россия президенти билан олиб борган музокарасидаги мавзу тафсилотлари эълон қилинмаган
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котибига кўра, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлари бўйича маслаҳатчисининг Россия президенти билан олиб борган музокарасидаги мавзу тафсилотлари эълон қилинмаган.
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосемий душанба куни маҳаллий ва хорижлик мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманидаги чиқишида, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятийнинг Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан ўтган чоршанба кунида учрашганига ишора қилди
ҳамда ушбу учрашувнинг Россия ва АҚШ президентларининг бугунги Ҳелсинкидаги учрашувларига боғлиқ томони ҳақида шундай айтдики, ушбу учрашув Эрон масаласига таалуқли жойи йўқ. Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трампга ҳеч қандай мурожаат йўлламаган.
Баҳром Қосемийга кўра, Али Акбар Вилоятийнинг Россия президенти Путин билан олиб борган икки соатлик музокарасининг асл мақсадига доир тафсилотлари нашр этилмаган. Оммавий ахборот воситаларида муҳокама этилаётган мавзулар, ушбу музокаранинг асосий мақсади эмас.